Чемпионлар Лигаси. Боруссия Дортмунд — Селтик ўйини натижаси
Чемпионлар лигасида Боруссия Дортмунд Селтикка сабоқ бериб қўйди. Қовоқарилар 7:1 ҳисоб билан ғалабалар сериясини ажойиб тарзда давом эттирмоқда.
Барча мусобақаларда кетма-кет тўққизта ғалаба билан мавсумни бошлаган Селтик учун озгина бўлса ҳам умид бор эди, бироқ улар Бундеслига жамоасининг таҳдидига бас кела олмади ва оддий хатолар қимматга тушди.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ўрин соҳиби Чемпионлар Лигасида ўз майдонида 12 та ўйинда мағлубиятсиз ўйнади ва эрта ҳисобни очди. Дарвозабон Каспер Шмейхель Джейми Гиттенсни йиқитганидан сўнг капитан Эмре Джан пенальтидан аниқ зарба берди.
Дайдзэн Маэда ҳисобни деярли дарҳол тенглаштирди, аммо Карим Адейеми иккита гол урди, Серу Гирасси эса Арне Энгельс жарима майдонида Адейемини тўхтатганидан сўнг пенальтидан тўртинчи голни киритди.
Қанот ҳужумчиси танаффусдан олдин хет-трик қилди, иккинчи бўлимда эса Гирасси ўзининг иккинчи ва Дортмунднинг олтинчи голини урди. Феликс Нмеча захирадан тушиб, еттинчи гол билан Шотландия чемпионларининг аҳволини янада оғирлаштирди.