наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Дубайча тўғри овқатланиш чизкейки, пастасиз паста ва бошқалар. Блогер онадан рецептлар — улар билан сиз озасиз ва болангизни макаронлардан халос қиласиз
26.09.2024

Дубайча тўғри овқатланиш чизкейки, пастасиз паста ва бошқалар. Блогер онадан рецептлар — улар билан сиз озасиз ва болангизни макаронлардан халос қиласиз

Дубайча тўғри овқатланиш чизкейки, пастасиз паста ва бошқалар. Блогер онадан рецептлар — улар билан сиз озасиз ва болангизни макаронлардан халос қиласиз
Муаллиф

Агар сиз кўпдан бери туғруқдан кейин қандай озиш, болани тўғри овқатланишга ўргатиш, шунингдек мазали ва фойдали таомлар тайёрлашни ўрганиш каби саволлар билан шуғулланган бўлсангиз, унда ушбу тўплам сиз учун. Қолаверса, уни блогер mama_uz_v_dekrete тузди. Унга эса Ўзбекистондаги барча оналар ишонади!

 

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Тўғри овқатланиш пастаси рецепти — ресторандагидан яхшироқ

Масаллиқлар:

Исмалоқ - 2 боғ

Тухум - 1 дона.

Сут - 100 мл.

Сули ёрмасидан ун - 250 г.

Туз - таъбга кўра

______________

Пиёз - 1 дона

Тунетс консерва - 0,5 банка

Творогли пишлоқ - 1 ош қошиқ

Черри - 6 дона

Пармезан - 20 гр.

  • Паста тайёрлаймиз. Блендерда исмалоқ, тухум, сут, туз, сули ёрмаси (ёки ундан тайёрланган ун) хамирга айлангунча кўпиртирамиз. Уни ун сепилган юзага қўямиз ва юпқа қилиб паста шаклида тўғраймиз.
  • Начинка тайёрлаймиз. Пиёзни товага солиб, тунетс, черри ва икки хил пишлоқ қўшиб қовурамиз. Олинган қайлага паста қўшиб, яхшилаб аралаштирилади ва бир неча дақиқа давомида димланади.

Дубайча тўғри овқатланиш чизкейки рецепти

Масаллиқлар (корж учун):

Бодом уни - 100 г.

Яхлит донли ун - 100 гр.

Фруктоза (ёки стевия) - 80 г.

Сметана - 1 ош қошиқ

Ёғ - 80 г.

Творог - 80 г.

Тухум - 1 дона.

Масаллиқлар (асос учун):

желатин

Творог - 400 г.

Фруктоза (ёки стевия) - 80 г.

Писта пастаси - 1 ош қошиқ

Ун - 80 г.

  • Корж учун барча масаллиқларни аралаштирамиз, ҳосил бўлган хамирни ёйиб, думалоқ шаклга соламиз. Қирраларини шакллантирамиз ва пишириш учун духовкага (180 даража ҳароратда) 20-25 дақиқага, олтин рангга киргунча қўямиз.
  • Ичини тайёрлаймиз. Аввал желатинни ивитамиз. Сўнгра барча масаллиқларни аралаштириб, унга желатинни қўшамиз. Миксер ёрдамида кўпиртирамиз ва кремни тайёр пишган коржга ёямиз. Чизкейк устига майдаланган писта сепамиз. Қотиши учун 2 соатга музлаткичга жойлаштирамиз.

Уйда фойдали нон рецепти

Масаллиқлар:

Тўлиқ донли ун - 550 гр

Шакар - 15 гр

Туз - 12 гр

Хамиртуруш - 7 гр

Илиқ сув - 330 мл

Уруғлар - 80 гр

  • Қуруқ масаллиқларни аралаштириб, унга исталган уруғларни қўшамиз. Илиқ сув қуйиб, яхшилаб қорамиз. Тайёр хамирни шарсимон қилиб ўраб, устига нам сочиқ ёпамиз ва илиқ жойга қўямиз - нон ачиши керак.
  • Хамир тайёр бўлгач, нонга шакл берамиз, устидан енгил кесиклар қилиб, қизғиш пўстлоқ ҳосил бўлгунча пиширамиз.

Мактаб учун фойдали батончалар рецепти

Масаллиқлар:

Сариёғ - 20 гр

Кунжут - 500 гр

Қовоқ уруғи - 100 гр

Бодом - 100 гр

Асал - 250 мл

  • Уруғларни ёғда қовурамиз. Сўнгра асал қўшиб, паст оловда 5 дақиқа давомида қайнатамиз.
  • Аралашмани нам қўллар билан шакллантирб, катта квадрат шаклга келтирамиз. Хона ҳароратида совитамиз. Кичик батончаларга бўлиб кесамиз.

Ширинликсеварлар учун 5 дақиқали суфле рецепти

Желатин - 2 ош қошиқ

Сут - 200 мл

Творог - 400 г

Мевалар (исталган) - 350 г

Ширинлаштирувчи

  • Желатинни сутга солиб, бўкишга қўямиз. Шу вақтда творог билан меваларни блендерда аралаштирамиз.
  • Тайёр желатинни аралашмага қўшиб, исталган ширинлаштирувчини солиб, яхшилаб аралаштирамиз.
  • Суфлени силикон қолипларга солиб, 2 соатга музлатгичга жойлаштирамиз. Қоматга зарар етказмайдиган ғоят мазали десерт тайёр бўлади.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.