Дам олиш кунлари ҳаво +39 даражагача исийди


Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +27…+30, айрим жойларда +36…+39 даражагача кўтарилади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги
Шамол шарқдан 7−12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан 15−20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Жума кундузи ҳаво +27…+30 даражагача, якшанба кунига келиб эса +32…+35 даражагача исийди. Шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда дам олиш кунлари баъзи жойларда +36…+39 даражагача исийди.
Тошкент шаҳрида 25−27 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Жума кундузи ҳарорат +28…+30 даража, шанба куни +30…+32 даража, якшанба куни +32…+34 даража бўлади. Кечалари +15…+18 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 метр/секунд тезликда эсади.