Дисней «Музлик даври» мултфилмининг олтинчи қисми чиқарилишини эълон қилди
Янги мултфилм 2026 йилда, бешинчи қисм премьерасидан ўн йил ўтиб катта экранларга чиқарилиши режалаштирилган.
Disney студияси машҳур «Музлик даври» мултфилмлар франшизасининг олтинчи қисми чиқарилишини эълон қилди. Бу ҳақда Бразилиядаги D23 фестивалида хабар берилди.
Янги мултфилм 2026 йилда, бешинчи қисм премьерасидан ўн йил ўтиб катта экранларга чиқарилиши режалаштирилган. Лойиҳада барча бош қаҳрамонлар иштирок этади, персонажларга овоз берган актёрлар ўз ролларига қайтади. Сюжет воқеалари ҳозирча сир сақланмоқда.
«Музлик даври»нинг биринчи қисми 2002 йилда прекера қилинган ва тезда томошабинлар меҳрини қозонганди. Франшиза анимация тарихидаги энг юқори даромад келтирган мултфилмлардан бирига айланди ва жаҳон прокатида 3,2 миллиард доллардан ортиқ пул йиғди.