Uzum ўзининг «танга йиғиш» ўйинини ишга туширди
Ўйин ғояси оддий — экрандаги белгини босиб, тангаларни йиғиш керак. Ҳурмат деб номланувчи тангаларни даражани ошириш учун карталарга алмаштириш мумкин. Мақсад босс даражасини олишдир. Уларга 20 миллион сўмлик чек берилади.
Uzum компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб ўзининг «босувчи ўйини»ни ишлаб чиқди. Бунинг ортидан бир кунда 60 минг фойдаланувчи компания Telegram каналига обуна бўлди.
Uzum экотизими маркетплейсдан маҳсулот сотиб олиш имконини берувчи ўйинни ишга туширди. Ушбу ўйин «Uzum Bos» деб номланган.
Ўйин ғояси оддий — экрандаги белгини босиб, тангаларни йиғиш керак. Ҳа, худди Notcoin ва Hamster Kombat ўйинларида бўлгани каби.
Ҳурмат деб номланувчи тангаларни даражани ошириш учун карталарга алмаштириш мумкин. Мақсад босс даражасини олишдир. Уларга 20 миллион сўмлик чек берилади.
Даража кўтарилгани сари тангалар тезроқ йиғила бошлайди ва мукофот миқдори ошади. Ўйин 22 июль куни ишга туширилди. Бир кун ичида Telegram каналга 60 мингдан ортиқ одам қўшилди.
Хўш, Uzum’га бу ўйин нега керак?
Ўйин яратиш қийин эмас, одамларга уни реклама қилиш ҳам қийин эмас. Аммо уларни соатлаб ўйин ўйнашга ундаш жуда мушкул иш ҳисобланади. Шу сабабли компания ўйинчиларни рағбатлантириш йўлидан борди.
Юқорида санаб ўтилган ўйинлардан фарқли ўлароқ, Uzum ҳурматлари биржага чиқмайди, аксинча бу тангалар маркетплейс учун чеклар ютиб олиш мумкин бўлади. 4 та категориядаги топ-1000 иштирокчиларга харид учун сертификатлар тақдим этилади.
Бу ўйин интернетда вирусдек тарқалхмоқда. Иштирокчилар ўйинга дўстини таклиф қилгани ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга обуна бўлгани учун уларга қўшимча тангалар берилади. Босс даражасига етиш учун имконият ҳаммада тенг, фақатгина ўйинга кўпроқ вақт ажратиш керак.
Uzum экотизими бу ўйин орқали бренд таниқлилик даражасини оширади, ўзининг барча лойиҳаларини яхшигина реклама қилади. Фойдаланувчилар учун эса яхшигина харид имкониятларини тақдим этади. Фақатгина тизимнинг тўғри ишлашини доимий назорат қилиб бориш керак.