наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Вьетнамлик 22 ёшли талаба сайёрадаги энг гўзал қиз деб топилди
13.11.2024

Вьетнамлик 22 ёшли талаба сайёрадаги энг гўзал қиз деб топилди

Вьетнамлик 22 ёшли талаба сайёрадаги энг гўзал қиз деб топилди

Вьетнамлик Xюин Тxи Тxан Тxуйи исмли талаба қиз Японияда бўлиб ўтган 62-сонли Miss International-2024 халқаро гўзаллик танловининг мутлақ ғолиби бўлди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Танловда жами 71 давлатдан келган вакиллар иштирок этди ва бутун дунё бўйлаб томошабинларга жонли эфирда намойиш этилди. Мазкур мусобақанинг биринчи қисмида барча иштирокчиларнинг миллий руҳдаги либослар намойиши бўлиб ўтди. Янги зеландиялик 21 ёшли Санта Пуул ушбу босқичда энг яхши иштирокчи деб топилди. Сўнг ҳакамлар ҳайъати бошқа либосларда ўтказилган танловнинг энг яхши 20 талигини саралаб олди.

Ярим финалга чиққан 20 нафар иштирокчилар томошабинлар ва ҳакамлар учун оқшом либослари ва образларини тақдим этди. Бу босқичда турли қитъалар маликалари аниқланди. Кабо-Верделик иштирокчи Африка қироличаси, кубалик тадбиркор Америка қироличаси, Ирландия вакили Европа қироличаси, Япониядан келган нутрициолог Осиё маликаси сифатида танланди.

Финалга саккиз нафар гўзаллар: Боливия, Польша, Чехия, Вьетнам, Индонезия, Испания, Янги Зеландия ва Венесуэла давлатларидан келган иштирокчилар чиқди. Танлов регламентига кўра, улар ҳакамларнинг турли саволларига тўғри ва аниқ жавоб беришлари керак эди.

Ветнамлик қизга қандай глобал воқеалар келажак авлоднинг таълим тизимига катта таъсир қилгани ҳақида савол берилди. У бунга жавобан covid-19 пандемияси ва масофадан таълим олишнинг ривожланиши, деб айтди.

Шундан сўнг танловнинг мутлақ ғолиби эълон қилинди. Бу Вьетнамдан ташриф буюрган модель Xюин Тxи Тxан Тxуйи эди. Тxуйи Мисс Интернатионал танловида ғолиб бўлган илк ветнамлик қиз бўлди. У 2022 йилда ватанидаги Мисс Вьетнам танловида ғолиб бўлганидан кейин бутунжаҳон беллашувига йўл олган эди.

22 ёшли қиз иккита университетда таҳсил олади, инглиз ва корейс тилларида эркин сўзлашади, модель сифатида ишлайди ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳаларда кўнгилли сифатида иштирок этади.

Интервьюлардан бирида ғолиб қиз авваллари қўрқоқ ва ўзига ишонмаган инсон бўлгани ҳақида сўзлаб берди. У улғайган сари ҳаётга ижобийроқ қарай бошлаган ва эмоционал жиҳатдан етукроқ бўлишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.