19.11.2024
Доллар навбатдаги рекордни қайд этди. Ўзбекистонда 20 ноябрь кунги валюта курслари


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Америка валютасининг сўмга нисбатан курси қарийб 19 сўмга ошиб, 12 844 сўмни ташкил этди.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси навбатдаги рекорд даражани қайд этди. Бу ҳақда «Pulbek» нашри хабар берди.
Регулятор Америка валютасининг расмий курсини 12 844 сўм этиб белгилади. Кун давомида курс 18 сўм 99 тийинга ошди.
23-октабр куни доллар курси октябрь ойда саккизинчи марта рекордни янгилаб, 12 827,90 сўмни ташкил қилганди.
