РУ
O’Z
UZS
/
/
Олдин ва ҳозир: «Мерлин» сериали актёрлари 17 йил ичида қандай ўзгарди?
01.01.2025

Олдин ва ҳозир: «Мерлин» сериали актёрлари 17 йил ичида қандай ўзгарди?

Олдин ва ҳозир: «Мерлин» сериали актёрлари 17 йил ичида қандай ўзгарди?
Муаллиф

Афсунгар (оригинал номи Мерлин) — Джулиан Джонс, Джейк Мичи, Джонни Кэппс ва Джулиан Мерфи томонидан ишланган телевизион сериал. Лойиҳа BBC томонидан ишлаб чиқилган ва 2008 йил 20 сентябрда экранларга чиқарилган.

Сериал афсонавий сеҳргар Мерлин ва Артур муносабати ҳақида Артур циклининг афсоналарига асосланган. Сериал воқеалари сингари асосий қаҳрамонларнинг образлари афсонанинг анъанавий версияларидан кескин фарқ қилади. Биринчи мавсум муваффаққиятидан кейин сериал Американинг NBC каналида намойиш этила бошланди.

Учинчи, тўртинчи ва бешинчи фаслларнинг премералари 2010 йил 11 сентябрда, 2011 йил 1 октябрда ва 2012 йил 6 октябрда бўлиб ўтди. 2012 йил 26 ноябрда бешинчи мавсум билан ушбу сериал якунланади деб эълон қилинди.

Колин Морган (Мерлин) BBC томонидан ишланадиган телесериалларда фаол иштирок этади. У 2023 йилда «Ўлим ўқи» филмида бош ролни ижро этди. Актёр 2025 йилда «Фақат бир кеча» деб номланган картинада Эрл Клэнси қаҳрамонини гавдалантиради.

Сериалда қиролликнинг янги ҳукмдори ролини ижро этган Бредли Жеймс (Артур Пендрагон) «Арсенал» футбол клубининг ашаддий ишқибози ҳисобланади. У 2023 йилда Netflix томонидан ишланган «Викинглар: Валҳалла» деб номланган сериалда норвегиялик фермер Ҳарекр образини гавдалантирди.

XXI асрнинг энг латофатли актрисалари қаторида тилга олинувчи Кети Макграт (Моргана) кинода ҳам, ҳаётда ҳам омади чопган аёллардан. У 2025 йилда тасвирга олиниши режалаштирилган «Собиқ аёл» картинасида Жен ролини ижро этади. Аслида актриса бош ролни ижро этиши керак эди, аммо ушбу рол Жанет Монтгомерига кўчирилди.

Фильм қаҳрамонларининг севимли инсони бўлган Ангел Колби (Гвиневра) айни пайтда театрда фаол ижод қилмоқда. У 2022 йилда Ҳампстид театрида қўйилган «Ўрмон» спектаклида Софи ролини гавдалантирди. Актриса айни пайтда бир нафар ўғил фарзандни тарбияламоқда.

89 ёшли Ричард Уилсон (Гаиус) 2021-йилда BBC Radio меҳмони бўлиб, ўзининг адабиётга шайдо мухлислари учун қизиқарли тавсиялар берганди. У тез-тез Роберт Бёрнс шеъриятига мурожаат қилишини айтиб, The Guardian нашрини ойлик обуна асосида ўқиб боришини маълум қилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.