Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбекистондаги энг улкан ва ҳашамдор жоме масжидлари қандай кўринади? 10 та мафтункор сурат
29.11.2024

Ўзбекистондаги энг улкан ва ҳашамдор жоме масжидлари қандай кўринади? 10 та мафтункор сурат

Ўзбекистондаги энг улкан ва ҳашамдор жоме масжидлари қандай кўринади? 10 та мафтункор сурат
Муаллиф

Ўзбекистоннинг муҳташам ва гўзал масжидлари мамлакатдан ташқарида ҳам донг таратган. Республиканинг энг йирик жоме масжидлари тўпламини Toping.uz материалида томоша қилинг.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ўзбекистон — кўплаб мусулмон зиёратгоҳлари, қадимий мадрасалар, мақбаралар ва масжидларга бой мамлакат. Булар нафақат барча ислом издошлари эъзозлайдиган зиёратгоҳлар, балки ажойиб меъморчилик ёдгорликлари ҳамдир.

Toping.uz муҳаррирлари сиз учун Ўзбекистондаги энг йирик жоме масжидлари рўйхатини тайёрлади. Ушбу масжидларнинг барчаси фаолият юритмоқда — уларда ҳар ҳафта жума намозлари ўқилади, ҳар куни мўминлар учун эшиклари очиқ туради.

«Исломобод» (Тошкент)

Бу Ўзбекистондаги энг катта масжид бўлиб, унинг ҳар бири 63 метр баландликдаги 4 та минораси бор. 2019 йилда қурилиши бошланган масжиднинг асосий зали 8 минг кишини сиғдира олади.

Ички ҳовли ва унга туташ ҳудудларда бир вақтнинг ўзида жами 11 минг мўмин-мусулмон жойлашиши мумкин. Таҳоратхона 150 ўринга мўлжалланган, бинода маъмурият, кутубхона ва бошқа зарур хоналар мавжуд. Масжид расман 2023 йил 22 мартда фойдаланишга топширилган.

«Ургут» (Самарқанд)

Самарқанд вилоятидаги энг улкан масжид. Унинг расмий очилиши 2021 йилда бўлиб ўтган. Умумий майдони 1,06 гектарни ташкил этади. Икки қаватли бино 10 минг мўминни сиғдира олади.

Масжид гумбазининг баландлиги 36 метр, масжид бурчакларида жойлашган тўртта миноранинг ҳар бири 40 метрдан баланд. Бино анъанавий нақшлар билан безатилган.

«Имом эшон Муҳаммад» (Қорақалпоғистон)

Нукус шаҳридаги масжид 2017 йилда очилган. У 2 мингга яқин мўминни сиғдира олади. Масжид ёнида 128 ўринли имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланган.

Масжид ислом олими, нақшбандия тариқатининг энг эъзозли шайхларидан бири Имом эшон Муҳаммад ибн Қайипназарбий шарафига номланган.

«Минор» (Тошкент)

Ўзбекистондаги оппоқ нақшли энг йирик масжидлардан бири 2014 йилда расман очилган. «Минор» номи арабча «манор» сўзидан олинган бўлиб, «маёқ», «баландлик» маъноларини англатади. Бино 7 мингдан ортиқ кишига мўлжалланган.

Масжид минорасининг баландлиги 45 метр, мовий гумбазининг баландлиги эса 34 метрни ташкил этади. Масжиднинг меҳроби Самарқанд вилоятидаги Регистон мажмуасидаги Тиллакори масжиди меҳробининг нусхасидир.

Қосимхон ибн Юсуфхон масжиди (Наманган)

Наманган вилоятидаги энг йирик масжидлардан бири, 2021 йилда фойдаланишга топширилган. Ҳовлининг майдони 1,8 гектар, зали эса 2 минг квадрат метр. Масжид замонавий ҳайтек услубида қурилган. Бино 4,5 минг кишини, ички ҳовли эса 9 минг мўминни сиғдира олади.

Икки қаватли масжид залида, очиқ намозгоҳда ва айвонда бир вақтнинг ўзида 15 минг киши намоз ўқиши мумкин. Масжиднинг ўзига хос гўзаллигини иккита 45 метрлик минора, баландлиги 36 метр, айланаси 24 метр бўлган катта гумбаз ва икки ёндаги кичик гумбазлар таъминлайди.

«Девонабой» (Андижон)

Андижон вилоятидаги «Девонабой» жоме масжиди 1899 йилда барпо этилган. Масжид 5 мингга яқин кишини сиғдира олади ва вилоятдаги энг йирик ибодатхоналардан бири ҳисобланади.

Масжид баланд, ҳашаматли миноралар, замонавий ва анъанавий шарқона меъморчилик услублари уйғунлашган кўркам бино, тўртта улуғвор дарвоза, битта зал, шийпон ва айвонлар, муҳташам деворлар билан ажралиб туради.

Ҳазрати Имом мажмуаси (Тошкент)

Халқ орасида Хасти Имом номи билан машҳур. 2007 йилда мажмуа қайта таъмирланди. Унда Тиллашайх масжиди, Абу Бакр Қаффол Шоший мақбараси, Бароқхон мадрасаси ва Имом ал-Бухорий номидаги Ислом институти жойлашган.

Ҳазрати Имом масжидининг баландлиги 52 метр бўлиб, зали 3 минг, айвони эса 5 минг кишини сиғдира олади.

«Калон» масжиди (Бухоро)

Ислом фотиҳи Қутайба ибн Муслим масжидни VIII асрда барпо этган. 1997 йилда бино таъмирланиб, қайта фойдаланишга топширилди.

Масжиднинг тузилиши тўғри тўртбурчак шаклида (127×78 м) бўлиб, кенг ҳовли гумбазсимон ёпиқ айвон билан ўралган. 188 та гумбазни 208 та устун кўтариб туради. Масжид 3 минг намозхонга мўлжалланган.

«Охун бобо» (Хоразм)

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган катта масжид авлиё Ниёз Муҳаммад Охунд номи билан аталган. 1800 йилда авлиё қабри ёнида масжид қурилган. Унинг баландлиги 47 метр бўлиб, масжид атрофида 12х12 метр ўлчамдаги гумбаз барпо этилган.

Ҳозирги кунда «Охун бобо» диний мажмуаси ва жоме масжиди Хоразм вилоятидаги машҳур зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади. 4 минг кишига мўлжалланган масжид 2018 йилда қайта таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

«Ҳаким Термизий» (Сурхондарё)

Термиз шаҳрида 2018 йилда 6 гектар майдонда «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази» расман очилди. Марказ ҳудудида 2,2 мингдан ортиқ намозхонга мўлжалланган «Ҳаким Термизий» масжиди фаолият юритмоқда. Масжид буюк ислом олими Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ат-Термизий номи билан аталган.

Анъанавий ва замонавий меъморий ечимларни ўзида мужассамлаштирган масжиднинг икки томонида ҳар бири 41,5 метр баландликдаги иккита минора қад ростлаган. Масжиднинг муҳташам гумбазининг баландлиги 22 метрни ташкил этади.

Мажмуадаги «Қаффол Шоший» мақбараси, «Бароқхон» мадрасаси ва «Мўйи Муборак» мадрасаси XVI асрда қурилган. «Намозгоҳ» масжиди XVIII асрга, «Тиллашайх» жоме масжиди эса ХХ асрга оид.

«Ҳазрат Алишер Навоий» (Навоий)

«Ҳазрат Алишер Навоий» масжиди 2006 йилда Навоий вилоятида очилди. У 2 минг кишини сиғдира олади. Масжиднинг умумий майдони 1,26 гектарни ташкил этади.

Масжиднинг баландлиги 31 метр. Бино ички ва ташқи майдонларга, ташқи томондан айвонга эга. Иккинчи қаватнинг ички томонида ҳам беш метрли балкон мавжуд. Масжид ҳудудида фаввора ва ҳовуз бунёд этилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудида расман 2 119 та масжид фаолият юритмоқда. Уларнинг барчасида тахминан 1 миллион киши намоз ўқиши мумкин.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.