Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Нилуфар Усмонова оиласига оид катта сирни ошкор қилди
08.11.2024 (янгиланди 09.11.2024)

Нилуфар Усмонова оиласига оид катта сирни ошкор қилди

Нилуфар Усмонова оиласига оид катта сирни ошкор қилди

Хонанда Нилуфар Усмонова отаси билан боғлиқ армонлари ҳақида гапирди. У болаликда тўкис оилага муҳтожлик сезганини айтади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Валюта курсларини Pulbek.uz’да кўринг

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова созанда Иброҳим Ҳакимов билан 1996 йил расман ажрашган. Уларнинг фарзанди Нилуфар Усмонова у пайтда анча улғайиб қолганди.

«Болаликдан тўкис оилага муҳтожлик сезиб яшаганман. Раъно холам ва бувим раҳматли меҳрибон бўлишсада, барибир фарзанд учун ота-онанинг ўрни бўлакча бўлади. Шу боисдан балки оилапарвар ижодкор бўлишга, қомат ёки карьерани баҳона қилмай фарзандлар сонини орттиришга ҳаракат қилгандирман. Отамнинг ўз оиласи, онамнинг севимли турмуш ўртоғи бор. Иккисининг ҳам қарорини ҳурмат қиламан», — дейди хонанда.

Нима бўлган тақдирда ҳам, улар ота-онам бўлиб қолаверади. Мен ҳам турмушдан ажрашганман, бунинг қанчалар қийин эканини биламан. Ўғлим Саидаъзамхоннинг отаси раҳматли Новзода мен билан яшашни истамаган. Чунки у бешта қиз боланинг ичида ўсган ёлғиз эрка ўғил эди. Онаси ҳам худди аямдек чўрткесар аёл эди. Яшашни истамайсанми, ажраш деган. Оиламда нотинчлик бўлаётган пайтда онам «Сени истамаётган инсонга интилиб қадрингни туширма, демак, тақдир эмас экан», деган. Нима бўлган тақдирда ҳам, ақлли ўғлим учун у инсондан миннатдорман, дейди Нилуфар Усмонова.

Бундан бир неча йил аввал ОАВда Нилуфар Усмонованинг отаси Иброҳим Ҳакимов билан интервью чоп этилган эди. Ўшанда Ҳакимов қизи Нилуфар билан муносабатлари яхши экани, доим ука-сингилларидан хабар олиб туриши, ҳатто автомобиль совға қилганини айтган эди. Маълумот учун, Нилуфар Усмонова онаси Юлдуз Усмонованинг фамилияси билан ижод қилсада, аслида унинг фуқаролик паспортида фамилияси Ҳакимова деб қайд этилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.