Ер вақтинча «иккинчи Ой»га эга бўлади
Гравитацион тортишиш натижасида 2024 PT астероиди тутиб олинади. У жорий йил 29 сентябрдан 25 ноябргача сайёра билан бирга бўлади.
Ер икки ой давомида «иккинчи Ой»га эга бўлади. Ушбу ғайриоддий ҳодиса ҳақида RNAAS журналида эълон қилинган тадқиқотда маълумот берилди.
Гравитацион тортишиш натижасида 2024 PT астероиди тутиб олинади. У жорий йил 29 сентябрдан 25 ноябргача сайёра билан бирга бўлади. Шу вақт мобайнида астероид Ер атрофида худди кичик Ойдек айланади, сўнгра астероидлар камарига қайтиб кетади.
Космик жисм Ернинг тўлиқ орбитаси бўйлаб айланмайди. Бу эса ҳаваскорлар телескопи билан уни кузатишни анча қийинлаштиради, бунинг учун профессионал асбоб-ускуналар талаб этилади. Олимлар мини-Ой Ер орбитасига фақат 2055 йилда қайтиб келишини айтмоқда.