Сунъий интеллект Амир Темур 2024 йилда қандай кўринишда бўлишини кўрсатди
Сунъий интеллект 2024 йилда буюк ҳукмдор Амир Темур қандай бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Темурнинг сурати Деепдреамгенератор хизмати ёрдамида генерация қилинган.
Суратда сунъий интеллект Амир Темур шахсиятининг тарихий таркибий қисмини сақлаб қолишга қандай ҳаракат қилганини кўриш мумкин. Суратда улуғ ҳукмдор шарқона услубда ўз саройида тахтда ўтирибди. Сарой бир вақтнинг ўзида бир нечта Шарқ шаҳарларининг комбинациясини эслатади.
Сунъий интеллект 2024-йилда Темур тож киймаслиги керак деб ҳисоблади ва уни ўзига хос бош кийими билан чизди. Буюк ҳукмдорнинг либоси қадимдан унчалик ўзгармаган. Амир Темурнинг юзига келсак, сунъий интеллект уни ўзгартириб юборган. СИ фикрича, ҳозирги замонда Темурнинг чеҳраси бутунлай бошқача бўларди.