Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ҳафта инсони: Таниқли актриса ва блогер Нигора Абдуллаханова
07.11.2024 (янгиланди 08.11.2024)

Ҳафта инсони: Таниқли актриса ва блогер Нигора Абдуллаханова

Ҳафта инсони: Таниқли актриса ва блогер Нигора Абдуллаханова
Муаллиф

«Ҳафта инсони» рукнининг бу галги меҳмони — машҳур актриса ва блогер Нигора Абдуллаханова. Биз у билан соҳадаги фаолияти, актрисаликнинг ўзига хосликлари ва келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашдик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ижодий фаолиятингиз давомида турли жанр ва лойиҳаларда роль ижро этдингиз. Шу жанрлар ичида энг қийин ёки қониқарли деб билганингиз қайси?

Драмада ҳам, мелодрамада ҳам, комедияда ҳам роль ўйнадим. Худога шукр, кўплаб жанрларда ижро этиш насиб қилди. Ҳамма йўналишнинг ўзига яраша қийинчиликлари ва қулайликлари бор. Барча жанрлардаги ижролардан энг муҳими олинган тажрибалардир.

Мен шахсан комедия жанрини маъқул кўраман. Аслида бу йўналиш анча қийин, чунки одамларни йиғлатиш кулдиришдан кўра осонроқ. Буни ҳамкасбларим ҳам, дўстларим ҳам доим тасдиқлаган. Менга доим хушкайфиятда юриш ёқади. Шу боис драмадан кўра кўпроқ комедияда ишлашга ҳаракат қиламан.

Аммо бу умуман драма жанрида ижод қилмайман дегани эмас. Бу йўналишнинг ҳам ўзига хос ажойиботлари бор. Мен ролга тўлиқ мос келадиган ва образни очиб бера оладиган лойиҳа бўлса, албатта, драмада ҳам роль ўйнашга тайёрман. Сўнгги йилларда комедик жанрда кўплаб ижод намуналарини тақдим этдим ва шу йўналишда давом этиш ниятим бор.

Актриса сифатида ўз олдингизга қўйган энг катта мақсадларингиз ва келажакдаги лойиҳаларингиз қандай?

Ҳозирги кунда нафақат актриса, балки лойиҳа раҳбари сифатида ҳам ишлаяпман. Жамоамиз билан биргаликда МY5 телеканали учун скетч-шоулар суратга оляпмиз.

«Барабан» деб номланган лойиҳада таниқли актёр ва актрисалар, жумладан, Жама Бабаджанов, Мавлуда Ҳикматова ва Аббос Баҳодировлар ҳам роль ижро этган.

Скетчлар жорий мавсумдан эфирга берилади, мухлислар кўриб, ўзлари баҳо беришади деган умиддамиз. Мақсадлар ва лойиҳалар жуда ҳам кўп. Уларнинг реализациясига вақт, куч ва маблағ етса, албатта, бирин-кетин амалга ошириб бораверамиз.

Кичик ёшдаги изланувчи актрисалар учун қандай маслаҳатларингиз бор? Сизнингча, ушбу соҳада муваффақият қозониш учун энг муҳим фазилатлар қайсилар?

Шу соҳага энди илк қадамларини қўяётган актрисаларга ўзини йўқотиб қўймаслик ва тўғри йўлдан боришни маслаҳат берган бўлардим. Барчага қисқа йўл таклиф қилинади, аммо бу йўл тез орада тугаб қолади.

Шу боис қачон машҳурликка эришар эканман, деб ҳайиқмасдан, тинимсиз меҳнат қилинса, бу натижанинг меваси ширин бўлад ва уни ҳеч ким ҳеч қачон тортиб ололмайди.

Ҳою ҳавасга берилмасдан, бўлар-бўлмас одамларнинг гапига ишонмасдан, ўз йўналишида, ўзлигини сақлаб қолган ҳолда, тўғри йўлда кетиб, мақсадларга эришса, бунинг орқасида жуда катта мукофот бор.

Оила ва яқинларингизнинг сизнинг ижодий фаолиятингизга муносабати қандай? Сизни қандай қўллаб-қувватлашади?

Яқинларим мени доим қўллаб-қувватлашади. Аслида, биринчи навбатда мен ўзимни ўзим қўллашим керак, чунки ким деса ҳам, барибир ўзингизни ўзингиз ё тепаликка, ё ботқоқликка етаклайсиз.

Доимо яқин инсонларим билан маслаҳатлашаман, одатда кўпчилик томонидан муҳокама қилингандан кейин ғоя анча пишиқ бўлади. Мени доим қўллашгани учун барчадан миннатдорман, десам ёлғон бўлмайди.

Ўзбек кино ва театр соҳасида энг катта ўзгариш ёки имкониятларни қайси соҳаларда кўряпсиз? Шу йўналишда қандай янгиликлар қилинишини истардингиз?

Янги хусусий театрлар кўпаяётгани одамни хурсанд қилади. Яқинда менга ҳам роль ижро этиш бўйича таклиф беришганди. Афсуски, вақт масаласи тиғиз бўлгани учун бора олмадим. Театрда роль ижро қилишни жуда ҳам хоҳлагандим.

Тўғриси, профессионал даражадаги актриса бўлмасам ҳам, театрдек даргоҳга мени таклиф қилишганидан жуда ҳам миннатдорман. Айнан шу ролда сизни кўряпмиз дейишганда, ўзимга сиғмай кетдим. Аммо вақт сабабли рад этишга мажбур бўлдим.

Менда кино олиш учун битта ажойиб ғоя бор, албатта, менинг назаримда. Аёллар билан боғлиқ ижтимоий мавзуларни кўтаришга ҳаракат қилганим сабабли нозик жинс вакилалари ҳаёт тарзини ёритишга қизиқаман.

Шу йўналишдан борган ҳолда, озроқ замонавийлик қўшиб, кино олиш ниятим бор. У тарбиявий аҳамиятга эга бўлади. Келажакда вақт, куч, маблағ ва энг асосийси соғлик бўлса, албатта, кино суратга олишни астойдил хоҳлайман.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.