FIFA 2024 йилнинг энг яхши футболчисини эълон қилди
Ушбу мукофотга «Реал» ва Бразилия терма жамоаси қанот ҳужумчиси Винициус Жуниор сазовор бўлди. Ғолиб номини FIFA президенти Жанни Инфантино эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, илгари Винициус октябрь ойида Парижда бўлиб ўтган «Олтин тўп» мукофотини олишнинг асосий даъвогари деб ҳисобланган эди. Бироқ башоратларга қарамай, бу мукофотни Испаниянинг «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, бразилиялик футболчи ўтган мавсумда Испания клуби сафида Испания чемпиони, мамлакат Суперкубоги соҳиби ва Чемпионлар лигаси ғолиби унвонларига эришди. Винициус финалда Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйинда гол урди. Шунингдек, «оқ кийимлилар» UEFA Суперкубогини ҳам қўлга киритишди.
Шунингдек, The Best FIFA Football Awards доирасида 2024 йилнинг энг яхши мураббийи ҳам аниқланди. Бу унвонга «Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти сазовор бўлди. Аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинес иккинчи марта сайёрамизнинг энг яхши дарвозабони деб тан олинди.