верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ғуломжон Ёқубов ҳамкасблари ҳақида жиддий фикр билдирди
24.02.2025

Ғуломжон Ёқубов ҳамкасблари ҳақида жиддий фикр билдирди

Ғуломжон Ёқубов ҳамкасблари ҳақида жиддий фикр билдирди

Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ўзининг ташқи кўринишига эътибор қаратиши билан ажралиб туради. У доимий равишда тўй ва консертларда нафақат саҳнадаги чиқишига, балки кийиниш услубига ҳам алоҳида аҳамият беради. Санъаткор омма олдида ўзини тутиш одоби ва тадбирларга майка ҳамда шортикда келадиган қўшиқчилар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Унинг таъкидлашича, баъзи санъаткорлар тўйларга спорт кийимида ёки оддий уй кийимида келишади. Ҳолбуки, инсонлар ҳаётида камдан-кам бўладиган тўй маросимларига алоҳида тайёргарлик кўради, ўзининг энг чиройли либосларини кийишга ҳаракат қилади. Меҳмонлар ҳам ушбу тадбирга муносиб тарзда кийиниб келишади.

Шу боисдан, санъаткорларнинг ҳам бундай тадбирларга эҳтиром билан ёндашиб, ўз ташқи кўринишига эътибор бериши муҳим эканлиги таъкидланади. У оддий кийим ёки майкада саҳнага чиқиш томошабинларнинг норозилигига сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этиб, бу айниқса катта ёшли аудитория учун ёқимсиз кўриниши мумкинлигини билдирди.

Шунингдек, Ёқубов саҳнага чиқиш маданияти ҳақида гапирар экан, санъаткорнинг либоси ва имижи ҳам муҳим эканлигини таъкидлаб ўтди. У ҳар йили янги костюм кийишга ҳаракат қилиши, ҳатто қўшиқ мавзусига мос келадиган кийимларни махсус излаб топиб ёки тиктириб тайёрлаши ҳақида гапирди. Санъаткор саҳнага ҳурмат билан ёндашиши лозимлигини ва бу борада ёш авлод ҳам ўзига тегишли хулоса чиқариши кераклигини билдирди.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.