верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Марям Тиллаева ТНТда янги реалити-шоусиштирокчисига айланди
22.04.2025

Марям Тиллаева ТНТда янги реалити-шоусиштирокчисига айланди

Марям Тиллаева ТНТда янги реалити-шоусиштирокчисига айланди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси ва блогер Марям Тиллаева ТНТ телеканалидаги янги реалити-шоу иштирокчисига айланди, деб хабар бермоқда Россия телеканали матбуот хизмати.

Телекўрсатув қоидаларига кўра, 22 иштирокчи Марокашдаги ҳашаматли виллага жойлашади, у ерда психологик ўйин кўринишидаги синовлардан ўтишади ва умумий банк учун пул ишлашади. Ҳар бир сонда ўйинчилардан бири овоз бериш орқали ўйиндан чиқарилади.

«Мен ғоялар учун курашишга ўрганиб қолганман, аммо «Ўйин устаси» — бу бутунлай бошқача чақириқ. Бу ерда сен нима учундир эмас, ким биландир курашяпсан. Ким сенга «мен сен биланман» дейишини ва бир соатдан кейин қарши овоз беришини ҳеч қачон билмайсан. Бу куч ёки мавқе ҳақида эмас, балки психология, интуисия ва ўзига ишониш қобилияти ҳақида», — деди Тиллаева.

Маълум қилинишича, шоуни актёр Юрий Колоколников олиб боради. «Жокер» — ўйинни ўзгартирадиган кутилмаган иштирокчи ролида Филипп Киркоров иштирок этади. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда телеканалнинг расмий транслясияси 2011-йилдаёқ "ахлоқсиз" кўрсатувлар туфайли тўхтатилган эди.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.