11.02.2025
Бугун «Манчестер Сити» «Реал Мадрид»га қарши баҳс олиб боради


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
«Шаҳарликлар» таркибида тўп тепаётган Абдуқодир Ҳусанов Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
11 февраль куни ЕЧЛ плей-офф босқичи доирасида Манчестернинг «Манчестер Сити» жамоаси ўз уйида Мадриднинг «Реал» жамоасини қабул қилади.
«Шаҳарликлар» таркибида тўп тепаётган Абдуқодир Ҳусанов бугун «Реал Мадрид»га қарши майдонга тушиши мумкин.
Маълумот ўрнида, ушбу учрашув бугун Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Англия кубогининг 4-раундида «Манчестер Сити» жамоаси Лейтон Ориент жамоасига қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида сафарда ғалаба қозонди. Учрашувда киритилган голларнинг бирига Абдуқодир Ҳусанов муаллифлик қилди.