/
/
Янгиланган WBA рейтингида уч нафар ўзбекистонлик биринчи ўринни эгаллади
16.09.2024

Янгиланган WBA рейтингида уч нафар ўзбекистонлик биринчи ўринни эгаллади

Ушбу рейтингга ўзбекистонлик 8 нафар боксчи киритилди, улардан учтаси ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди. Исроил Мадримов мағлубиятдан сўнг учинчи ўринни эгаллади.

Муаллиф
Янгиланган WBA рейтингида уч нафар ўзбекистонлик биринчи ўринни эгаллади

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) август ойи охиридаги янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ушбу рейтингга ўзбекистонлик 8 нафар боксчи киритилди, улардан учтаси ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди. Исроил Мадримов мағлубиятдан сўнг учинчи ўринни эгаллади.

Август ойи охиридаги янгиланган рейтинг қуйидагича эди:

  • Ҳасанбой Дестматов (минимал вазн) — ўтган ойдаги каби 1-ўрин;
  • Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим ўрта вазн) — ўтган ойдаги каби 1-ўрин;
  • Муҳаммад Шехов (биринчи ярим ўрта вазн) — ўтган ойдагидек 10-ўрин;
  • Отабек Холматов (енгил вазн) — ўтган ойдагидек 5-ўрин;
  • Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) — ўтган ойдагидек 13-ўрин;
  • Шаҳрам Ғиёсов (ярим ўрта вазн) — ўтган ойдагидек 1-ўрин;
  • Исроил Мадримов (суперўрта вазн) — 3-ўрин (ўтган ой вазн тоифасида чемпион бўлган);
  • Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн) — 6-ўрин (ўтган ойда 5-ўринда эди).

Маълумот учун, Мадримовнинг Теренс Кроуфордга қарши жанги 4 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтди. Жанг америкалик боксчининг очколар бўйича ғалабаси билан якунланди (115-113, 115-113, 116-112).

Профессионал боксда енгилмас бўлган Шаҳрам Ғиёсов 1 август куни Мигел Паррага қарши жанг қилди. Бу жанг Лос-Анжелесда бўлиб ўтди.

Бошқа бўлимлардан материаллар