наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
iPhone 16 Pro пойгаси якунланди. Ғолибга қимматбаҳо смартфон топширилди
12.11.2024

iPhone 16 Pro пойгаси якунланди. Ғолибга қимматбаҳо смартфон топширилди

iPhone 16 Pro пойгаси якунланди. Ғолибга қимматбаҳо смартфон топширилди
Муаллиф

Toping.uz интернет нашри томонидан ўтказилган iPhone 16 Pro учун пойга ҳам ўз ниҳоясига етди. Биз ғолиб ва совриндор иштирокчилар ҳақида батафсил маълумот бериб, ўйин тафсилотларини тақдим этамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Жамоамиз билан биргаликда қарийб бир ой давомида iPhone 16 Pro учун пойга ташкил этдик. Унда умумий ҳисобда мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди.

8 ноябрь куни эса якуний натижаларни эълон қилдик. Сайтдаги маълумотларга кўра, биринчи ўринни андижонлик Муҳаммадазиз қўлга киритди. У 400 дан зиёд дўстини таклиф қилган.

Шу куннинг ўзида биз тўрт нафар омадли иштирокчи учун фитнес-соатни ҳам ўйнадик. Уларга совғалар тез орада етказиб берилади. Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

iPhone 16 Pro кимга насиб этди?

Юқорида айтилганидек, ғолибнинг исми Муҳаммадазиз. У 17 ёшда. Андижон шаҳрида истиқомат қилади. Ушбу иштирокчимиз ўйин бошидан бери жуда ҳам фаол эди. Пойганинг биринчи ҳафтасида ҳатто Xiaomi Sound Outdoor 30W портатив карнайини ҳам ютиб олган.

Биз у билан 10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида учрашиб, совғаларини топширдик. Муҳаммадазиз сайтимиз томонидан ўтказиладиган совринли мусобақаларда фаол равишда иштирок этиб келишини ва ҳамда дўстларига ҳам таклиф қилишини айтди.

Чемпионнинг таъкидлашича, у пойганинг охирги сонияларигача ҳам ҳаракат қилишдан тўхтамаган. Чунки якунда икки нафар фаворит пайдо бўлганди. Улар орасидан ким ютиши биз муҳаррирларга ҳам жуда қизиқ бўлди.

Муҳаммадазизнинг ғалаба ҳикояси

17 яшар чемпионимиз Андижон шаҳрида парфюмерия дўкони борлигини ва доимий равишда шу ерда бўлишини таъкидлади. У асосий мақсадини дўконга келувчиларга қаратган. Ҳар бир мижоздан унинг учун сайтдан рўйхатдан ўтишни сўраган.

Шунингдек, у барча дўстлари, қариндошлари ва танишларидан ҳам сайтга обуна бўлишни сўраган. Бу орқали қимматбаҳо совға ютиб олишини билганлар ҳам ўйинга қизиқа бошлаган. «Ҳали режаларим кўп, ўйин охиригача 1-ўринни ушлаб қоламан», деган эди Муҳаммадазиз бундан олдинги интервьюда.

Биз унга 9 ноябрь куни Тошкентга келиш ҳақида хабар бердик. 10 ноябрь куни эса ғолибимиз билан учрашиб, ўз совғаларини топширдик. У бундай катта совғадан бениҳоя хурсанд эканини айтиб, сайт ижодкорларига миннатдорлик билдирди.

iPhone 16 Pro очилмоқда

Биз Муҳаммадазизнинг iPhoneʼни очаётганини тасвирга туширишга улгурдик. Тасвирларда унинг ҳаяжонини кўриш қийин эмасди. У аввал ҳам Аппле смартфонини ишлатгани боис умуман қийинчиликсиз қурилмани ёқа олди.

Телефон ёниши билан кўз 16ʼга қўшилган камера тугмасига тушди. Уни тушуниб олишимизга бироз вақт кетди. Аммо бу функция расм тушишни хуш кўрадиганлар учун анча қўл келганини қўшимча қилишимиз керак.

iPhone қутисидан янги дизайндаги қувватлагич сими ҳам чиқди. У эскисидан фарқли ўлароқ йиртилмайдиган материалдан тайёрланган. Апплеъга бундай қулайлик учун раҳмат айтиб қўйиш керак.

Тасвир сифати ва овоз кўрсаткичлари

15ъдан фарқли ўлароқ 16ʼнинг экранлари 0,2 дюмга ошди: iPhone 16 Pro 6,3 дюйм ва Мах версиясида 6,9 дюйм. Бу iPhone тарихидаги энг катта дисплейлардир. Корпуснинг материали ҳали ҳам титан. Тўрт хил рангда мавжуд. Биз ғолибга Desert Titanium рангидаги қурилмани совға қилдик.

Компания iPhone 16 Pro Maxʼни автоном ишлаш вақти энг узоқ бўлган смартфони деб атаган. iPhone 16ʼнинг барча сунъий интеллект функциялари, албатта, Pro линиясида ҳам мавжуд бўлади. Смартфонлар ҳатто бошқа, кучлироқ процессор — А18 Pro олди.

Янги чип талабчан ўйинларда асқатади: графикани қайта ишлаш ўтган йилги А17 Proʼдан 20% тезроқ амалга оширилади. Умуман олганда, А18 Proʼда ҳисоб-китоблар олдинги авлодга қараганда тахминан 17 фоиз тезроқ амалга оширилади.

Биз овоз тестини ҳам ўтказиб кўрдик. Янги iPhone тестда синалган бошқа қурилмалардан кўра овозни тиниқроқ, аниқроқ ва баландроқ чиқариб берди. Бунга кўплаб сабаблар бор, албатта.

Хулоса

Toping.uz интернет нашри яна бир танловни муваффақиятли равишда ўтказди. Ҳозирги кунда сохта ҳаволалар орқали фирибгарлар тузоғига тушиб қолиш ҳолатлари кўпайганини биламиз. Шу боис биз ўтказаётган ўйинлар ҳам одамларда шубҳа уйғотиши мумкин.

Аммо сиз ўзингиз шартлар билан тўлиқ танишиб, бизни ижтимоий тармоқлар орқали доимий равишда кузатиб борсангиз, ҳаммаси ҳаққоний эканига ишонч ҳосил қиласиз. Шундан сўнг бу ҳақда танишларингизга ҳам айтиб, уларни ҳам совринга эга бўлиш учун таклиф қилишингиз мумкин.

Сайтимизни ва тармоқлардаги саҳифаларимизни кузатиб боринг. Биз ҳали кўпгина танловларни ўтказамиз, қимматбаҳо совғаларни тақдим этамиз. Шу боис эълонлардан бехабар қолиб кетманг. Яхши кунларда кўришгунча!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.