Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Муниса Ризаева: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар
11.11.2024 (янгиланди 11.11.2024)

Муниса Ризаева: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар

Муниса Ризаева: таржимаи ҳоли, ёши, шахсий ҳаёти ва хонанда ҳақида қизиқарли фактлар
Муаллиф

Шўх ва шаддод қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган бетакрор ижодкор ҳақидаги барча маълумотлар шу мақолада жамланган.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Мунисанинг ёши

Муниса Ризаева 1986 йил 21 октябрда Тошкентда туғилган. Унинг ёшлигидан санъатга қизиқиши сезиларли эди. Бу қизиқиш ва истеъдод оила йиғинларида қўшиқлар айтиши орқали намоён бўлган. Аммо унинг мусиқий фаолиятини бошлаш йўли осон кечмади. Муниса санъатни севса ҳам, ота-онаси уни санъатдан кўра анъанавий касб танлашга ундашган. Шундай бўлсада, у болалик орзусидан воз кечмай, Лондондаги Вестминстер университетида иқтисод ва бизнес йўналишида таҳсил олди.

Мунисанинг биографияси

Болалигидан мусиқа ва рақсга қизиқиб келган. Онаси уни машҳур раққоса, Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедовага шогирдликка берган. Отаси эса унинг қўшиқчи бўлишини хоҳламаган, аммо у яна бошқа мусиқа курсларига ҳам борган. Мактабда ўқиётган вақтида у оиласи билан Лондонга кўчиб ўтган. Кейинчалик эса Лондон жойлашган Ҳамес Валлей университетида мусиқа соҳасида ўқиган. Кейин эса иккинчи йўналиш сифатида Англиянинг бошқа бир нуфузли университетида Меҳмонхона бизнеси ва туризм йўналишида ҳам таълим олган. Унинг Тошкент шаҳрида жойлашган меҳмонхонаси бор.

Санъатга биринчи қадамлар

Лондонда яшаган йилларида Муниса консерваторияда ҳам мусиқа йўналишида таҳсил олди. Аммо у ўзининг санъатга бўлган ҳақиқий қобилиятини Лондон саҳнасида тўлиқ намойиш қила олмади. Шундай қилиб, 2010 йилда Ўзбекистонга қайтиб, ўз ватанида санъаткор сифатида ривожланишни давом эттиришга қарор қилди. 2012 йилда илк альбомини чиқарди ва шу орқали мамлакатнинг санъат оламида танилди. Унинг қўшиқлари қисқа вақт ичида нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни давлатларда ҳам машҳурликка эришди.

Муниса ва мусиқа

Муниса ёшлигидан мусиқага қизиққани учун ҳар гал Ўзбекистонга келганида турли танловларда қатнашган. 2004 йили Тошкентда ўтказилган «Умид юлдузлари» кўрик-танловида «Нега-нега» қўшиғи билан қатнашиб, ғолиблар сафидан жой олади.

Орадан бир неча йил ўтиб, одамлар Мунисани алоҳида бир ижодкор, қўшиқчи сифатида таний бошлайди. Хонанданинг ўзи эса 2011 йилни ҳаётидаги энг муҳим йиллардан бири деб билишини айтади. Айнан ўша йилларда у кўзга кўринишни ва қўшиқлари хитга айланишни бошлаган. 2012 йилда эса ҳақиқий хит — «Айрилма ёр» тақдим этилган. Мунисанинг илк қўшиқларини кўпчилик яхши эсласа керак, ундаги ўзгача драйв ва клипларидан янгича нафас уни бошқалардан ажратиб турарди.

Шундан сўнг у «Ҳолливуд», «Секин-аста», «Эй само» сингари ижод маҳсулларини бирин-кетин тингловчиларга ҳавола қилади ва барчаси хит даражасига кўтарилади. У нафақат сингллар, балки дуэтларни ҳам муваффақиятли куйлаган, масалан, «Уммон» гуруҳи билан куйланган «Во ажаб», Ботир Қодиров билан ижро этилган “Дема-дема"ни кўпчилик яхши эсласа керак.

Ижодий муваффақият ва халқаро ҳамкорликлар

Муниса Ризаева 2016 йилда «Юрак» номли иккинчи альбомини тақдим этиб, ижодий фаолиятидаги юксак натижаларни қўлга киритди. Альбомдаги қўшиқлари кўплаб тингловчиларнинг қалбидан жой олди ва уни миллий ва халқаро майдонда танитди. Бу даврда у Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда муваффақият қозонган «Ёнар» каби қўшиқлари билан мухлисларнинг эътиборини қозонди. Унинг қўшиқларида ўзбек анъанавий мусиқаси ва замонавий поп йўналиши уйғунлашган бўлиб, унга «Ўзбекистон Lady Gaga»си деб аталишига сабаб бўлди.

Кинодаги фаолияти ва муваффақият

Муниса нафақат қўшиқчи, балки истеъдодли актриса сифатида ҳам танилди. У 2012 йилда «Ҳай-ҳай, қизалоқ» фильмида ўйнади ва бу роли билан ўзини актёрлик маҳоратини намоён қилди. 2014 йилда «Салом, Наташа» фильмида бош ролни ижро этиб, кинематографиядаги муваффақиятларини янада мустаҳкамлади. Ижодий қобилиятлари, ўзига хос овози ва жозибадор шахсияти орқали Муниса нафақат Ўзбекистонда, балки қўшни мамлакатларда ҳам кенг аудиторияни ўзига жалб этди.

Муниса ва депрессия

Муниса Ризаева интервьюларидан бирида 2012 йилларда Гулнора Каримованинг тақиқига учрагани ортидан ўзини ўлдиришга уринган. У Каримова номидан фойдаланиб, иш қилаётгани ҳақидаги туҳмат гаплар айтилганини таъкидлаган.

Шунинг ортидан Гулнора Каримова Ризаева фаолиятига тақиқ қўйган. Муниса бу пайтда Россиянинг энг машҳур «Голос» шоусида иштирок этаётган бўлган. У барча саралаш босқичларидан ўтиб, шоунинг асосий танловига ўтган, аммо Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлган.

Хонанда 7 ой давомида «запрет»да бўлган. Бу пайтда ундан ҳамма танишлари юз ўгирган, у билан гаплашишга ҳам қўрқиб қолишган. Ҳатто юрак хуружи билан касалхонага ҳам тушиб қолган, ота-онаси уни йўқотишига бир бахя қолган. Ўзини осиб ўлдиришга ҳам уринган.

Гулнора Каримованинг шахсий тақиқи Муниса Ризаевага қаттиқ руҳий таъсир кўрсатган ягона ва охирги ҳолат эмас. Бундан бир неча йил аввал ижтимоий тармоқларга Мунисанинг ўта шахсий суратлари тарқалиб кетган, бу ҳолат хонандани 2 йиллик депрессияга тушишига сабаб бўлган.

Шунақа пайтлар бўлганки, суратларим тарқалиб кетганида 2 йил депрессиядан чиқа олмаганман. Ҳеч нарса қилгим келмасди, қўшиқ айтишни ҳам хоҳламаганман. Кулмаганман, уйдан чиққим келмасди. Зўрға тўйга бориб келиб, яна уйда ётардим. Жуда қийналганман. Лекин 60-70 та ашула ёзиб қўйганман, ўшаларни чиқариб турганмиз. Аллоҳга шукр, бугунга келиб ўзи менинг юзимни ерга қаратмади, дейди хонанда.

Мунисанинг оилавий ҳаёти

2023 йил Муниса Ризаева ҳаётида ўчмас из қолдирган йиллардан бири бўлди. Бир йил аввал хонанданинг нафақат ўзи, балки мухлислари томонидан йиллар мобайнида кутилган ҳодиса рўй берди — у оила қурди. Муниса ва Арсенийнинг никоҳ кечаси икки марта нишонланди. Биринчи тўй ҳиндча ўтказилди, кечада нафақат келин-куёв балки меҳмонлар ҳам ҳинд маданиятига монанд кийинган эди.

7 сентябрь куни Муниса Ризаеванинг асосий тўйи ўтказилди. Ушбу тўй санъат оламида «Йил тўйи» сифатида эътироф этилди. Хонанданинг никоҳ кечасида бир неча хорижий давлатлардан ташриф буюрган санъаткорлар билан бир қаторда ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакилларини кўриш мумкин эди. Ризаеванинг яқин дўсти, вайнер Озод Хуррамов Мунисанинг тўйига бир миллион доллар сарфлангани ҳақида айтиб ўтган.

«Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион доллар маблағ сарфланди. Ҳамма харажатларни куёвнинг ўзи қоплади. Муниса Ризаева келин кўйлаги, ҳатто пардоз-андози учун ҳам чўнтагидан пул сарфлагани йўқ. Улар ўн ой аввал танишиб, бир-бирини синашган. Арсенийни катта бизнес билан шуғулланувчи инсонлар жуда яхши танишади. У ўзига тўқ, бадавлат инсон», — деган эди Озод.

Муниса фарзанд кутмоқда

Муниса интервьюларида ҳаётидаги энг катта орзуси она бўлиш экани ҳақида жуда кўп гапирарди. Ўтаётган йилда унинг ушбу орзуси амалга ошди. Хонанда май ойида мухлисларига қувончли хабарни — фарзанд кутаётгани ҳақидаги янгиликни етказди.

«Фарзандингизга қандай исм қўймоқчисиз?», деган саволга хонанда «Буни фақат фарзандимиз туғилганидан кейингина айта оламиз. Чунки унинг ташқи кўриниши Муҳаммадга ўхшаш бўладими ёки Даниелга ҳозирча билмаймиз», дея жавоб берган.

Энг қиммат реклама

Хонандани Инстаграмъда 7,4 миллион обуначи доимий равишда кузатиб боради. У ўзбек шоу-бизнесида энг қиммат рекламага эга қўшиқчидир. Унинг сторйъига реклама жойлаш 3,5 минг доллардан 10 минггача туради. Шунингдек, хонанда яқинда шартнома асосида битта постни 120 минг доллар эвазига жойлаган.

Саҳифамни юритиш учун жуда катта маблағ сарфлаймиз. Instagramʼим фаоллиги жуда ортиб кетган. Олдин Муниса Ризаевани яхши кўрган бўлишса, ҳозирда Арсений иккаламизни жуфтлик сифатида кузатиш ҳаммага қизиқ бўляпти. Саҳифамда чиқадиган рекламалар жуда қаттиқ танлаб олинади, деб таъкидлаган санъаткор.

Муниса ҳаётида янгиликлар

Хонанда Муниса Ризаева илк фарзандини дунёга келтириш учун турмуш ўртоғи Арсений Мороз билан биргаликда Аргентинага кетган.

38 ёшли хонанда бу қарорга умр йўлдошининг тавсиясидан кейин келганини айтган. Мамлакатда тиббиёт тизими юқори даражада ҳисобланади.

Санъаткорга кўра, улар дастлаб Тошкентда Дубайга, шундан сўнг эса Аргентинага учиб кетишган. Оилани 20 соатлик парвоз кутиб турган бўлган.

Маълумотларга кўра, Аргентинада дунёга келган чақалоқларга дарҳол мамлакат фуқаролиги берилади. Ушбу паспорт эса кўплаб давлатларга визасиз кириш имконини беради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.