РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкент метросида 2024 йил 270 миллион йўловчи ташилди
29.01.2025

Тошкент метросида 2024 йил 270 миллион йўловчи ташилди

Тошкент метросида 2024 йил 270 миллион йўловчи ташилди

2024 йилда Тошкент метроси 270,3 миллион йўловчи ташиди, дея хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Бу 2023 йилда ташилган 172 миллион йўловчига нисбатан 98,3 миллион ёки 57,2 фоиз кўп деганидир.

Таққослаш учун, 2022 йилда метродаги йўловчилар сони 136,7 миллион, 2021 йилда 101,8 миллион, пандемия йили бўлган 2020 йилда эса 38,8 миллион кишини ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 16 декабрь куни Тошкент метрополитени илк бор бир кунда 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатганди.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.