18.02.2025
Юлдуз Турдиева кутилмаган катта янгиликни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Юлдуз Турдиева апрель ойида ўзининг жонли ижродаги илк яккахон концертини тақдим этади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева 26–27 апрель кунлари «Халқлар дўстлиги» санъат саройида концерт беради.
Дастур тўлиқ жонли ижрода бўлиши кутилмоқда. Унда асосан яккалик қўшиқлар ҳамда бир қанча дуэтлар бўлади. Премьералар ҳам кутилмоқда.
Хонанданинг ижодидаги асосий тадбир бўлиши кутилаётган ушбу концерт билетлари аллақачон итиcкет.уз сайтида сотувда мавжуд. Нарх 44 минг сўмдан бошланади.