28.03.2025
Аббосбек Файзуллаев ҳам катта клублардан бирига ўтиши мумкин


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
«Галатасарой» Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда.
Москванинг «ЦСКА» клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевга Туркиянинг гранд жамоаси — «Галатасарой» қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Markaj News нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, «Галатасарой» Файзуллаев трансфери бўйича жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турк клуби ҳозирда ўзбекистонлик футболчининг атрофидаги вазиятни кузатиб турибди.
21 ёшли футболчи ушбу мавсумда «ЦСКА»нинг муҳим футболчиларидан бири бўлиш баробарида, Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳам асосий ўйинчилардан бири саналади.