15.04.2025
Юлдуз ва Лола: Yandex Ўзбекистон учун янги овозлар чиқарди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Yandex Uzbekistan Yandex Cloud булутли платформаси асосида яратилган Yandex SpeechKit нутқни синтез қилиш ва таниб олиш хизматига бизнес учун иккита янги овозни қўшди.
Овозлар ўзбек, рус ва уларнинг аралашмасида бир хил даражада яхши гапиради, шунингдек, турли амплуаларга эга. Масалан, хизматларни «табассум билан» таклиф қилишлари, мураккаб муаммони эса вазминлик ва жиддийлик билан ҳал қилишлари мумкин.
Ҳатто шивирлаб гапиришлари ҳам мумкин. Технологияларни жорий этиш ҳолатлари ва режалари билан Yandex Cloud 29 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувда ўртоқлашади.