Бутунжаҳон тозалик куни доирасида Ўзбекистонда 36 тоннадан ортиқ чиқинди йиғилди
Ўзбекистонда «Ҳаёт учун жой ажратинг» экологик акцияси ўтказилди. Бутун мамлакат бўйлаб акцияда мингдан ортиқ киши иштирок этди. 36,5 тонна чиқинди йиғилди.
20 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Ҳаёт учун жой очинг» экологик акцияси бўлиб ўтди.
Тадбир Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланди, деб хабар қилди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
«Асосий мақсадимиз кенг жамоатчиликнинг чиқиндиларга бўлган муносабатини ўзгартириш ва бу орқали чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиришдир», — дейди вазирлик раҳбари Азиз Абдуҳакимов.
Бутун мамлакат бўйлаб акцияда мингдан ортиқ киши иштирок этди. 36,5 тонна чиқинди йиғилди. Бутунжаҳон тозалик куни биринчи марта 2008 йилда ўтказилган. Ўзбекистонда бу сана 2019 йилдан бери нишонланади.