Марказий Осиё давлатларида 2025 йилги дам олиш кунлари сони таққосланди
Бу йил тожикистонликлар энг кўп ишлайди, қозоғистонликлар эса энг кўп дам олади.
2025 йилда Марказий Осиё давлатлари, уларнинг қўшнилари байрам ва дам олиш кунларининг турли миқдори билан тақвим тайёрлади. Tengrinews қайси давлат энг кўп «қизил» кунлар билан «мақтаниши» ва қайси бири минимал дам олиш билан қолиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди (иш ҳафтаси 5 кун деб ҳисобга олинган).
Қозоғистон
2025 йилда қозоғистонликлар 244 кун ишлайди ва 121 кун дам олади. Улар орасида энг узоқ дам олиш кунлари Наврўз байрамига тўғри келади: 21-25 март. Феврал ойида қозоғистонликлар кўпроқ ишлайди: 20 иш куни ва 8 дам олиш куни.
Қирғизистон
2025 йилда қирғизистонликлар 247 кун ишлайди ва 118 кун дам олади. Байрам кунлари қаторига 30 мартга тўғри келиши кутилаётган Рўза ҳайити ва 6 июнда бўлиши кутилаётган Қурбон ҳайити ҳам киритилган.
Ўзбекистон
Ўзбекистонликлар бу йил 252 кун ишлайди ва 113 кун дам олади. Йилнинг энг узун байрами, худди Қозоғистонга ўхшаб Наврўз байрами кунларидир.
Тожикистон
2025 йилда тожикистонликлар энг кўп ишлайди (253 кун) ва энг кам дам олади (112 кун). Бунга мамлакат қонунчилигида белгиланган стандарт дам олиш кунлари, байрамлар ва қўшимча ишламайдиган кунлар киради.
Туркманистон
2025 йилда туркманистонликлар 249 кун ишлайди ва 116 кун дам олади. Қурбон ҳайити расмий байрам бўлиб, 3 кун - 6 июндан 8 июнгача нишонланади.