Каниза уни ҳақорат қилган эркакни судга берди (видео)
Каниза тахаллуси остида ижод қилувчи хонанда Шаҳризода Аҳмедова ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан ҳақоратли изоҳ ёзган эркакни судга берди.
Каниза 28 ноябрь куни суд мажлисида тасвирга олинган видеони эълон қилди. Ушбу видео тезда муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тасвирлардан кўринишича, суд иши онлайн тарзда бўлиб ўтган. Айбланувчи эркак Когон туманидан, Каниза эса Тошкентдан туриб судда қатнашган.
Хонанда суд давомида ўзини шу пайтгача ҳақорат қилганларнинг ҳеч бирини кечирмаслигини, уларнинг барчаси тегишли жазо олиши кераклигини қайд этилган.
Айбланувчи эркак эса ҳақоратларга тўла изоҳни ўзи эмас, бошқа биров ёзганини айтиб, Канизадан кечирим сўраган ва бу иш қайта такрорланмаслигини айтган.
Суд тарафларнинг фикрларини тўлиқ тинглаб, ҳукм чиқарган. Қарорга кўра, эркак хонандани ҳақорат қилган деб топилиб, жами 6,8 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.