верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Концерт рекламаларида фонограмма даражаси кўрсатилади
12.03.2025

Концерт рекламаларида фонограмма даражаси кўрсатилади

Концерт рекламаларида фонограмма даражаси кўрсатилади

Шавкат Мирзиёев 11 март куни концертларда фонограммадан фойдаланишни тартибга солувчи қонунга имзо чекди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” Телеграм канали.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Ҳужжатда жонли ижро санъатини ривожлантиришда Маданият вазирлигининг ваколатларини аниқлаштирувчи қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган. Хусусан, концерт-томоша тадбирларида фонограммалардан фойдаланишнинг турли даражалари белгиланиши қайд этилган.

Қонунчиликда қўшиқ ва бошқа мусиқий асарларини ижро этишнинг қуйидаги усуллари назарда тутилади:

  • жонли ижро;
  • фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда;
  • фонограммадан фойдаланилган ҳолда.

Фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақидаги маълумотлар тадбир рекламасида кўрсатилиши керак. Бу бўйича “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги ва “Реклама тўғрисида"ги қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Бундан ташқари, концерт дастурида барча асарларнинг ижрочилари ва муаллифларини кўрсатиш талаб этилади. Қонун расмий эълон қилинганидан сўнг дарҳол кучга киради.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.