Об-ҳаво маълумоти: 7–9 январь кунлари Ўзбекистонда -10 даража совуқ бўлади
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 7 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 8-9 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучйиши, айрим жойларда 20-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 7 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 8 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3 совуқ-2° илиқ, 9 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 7 январда Навоий вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 ва 9 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучйиши, 7 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 7 январда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 8 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ, 9 январда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 7 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5 ° илиқ, 8 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3 совуқ-2° илиқ, 9 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечқурун 7 январда, ҳамда кечаси ва эрталаб 8 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 9 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 ва 9 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача гача кучйиши, 7 январда айрим жойларда 20-23 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 7 январда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 8 январда кечаси ва кундузи 3° совуқ-2° илиқ, 9 январда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача гача кучйиши мумкин. Ҳарорат 7 январда кечаси 1-6, кундузи 5-10° илиқ, 8 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 9 январда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб 8 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 4-9° илиқ, 8 январда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ, 9 январда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 7-8 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7 январда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ, 8-9 январда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.