РУ
O’Z
UZS
/
/
«Манчестер Сити» футбол директори Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди
21.01.2025

«Манчестер Сити» футбол директори Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» футбол директори Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди

«Манчестер Сити» клубининг футбол бўлими директори Чики Бергистайн Ўзбекистон терма жамоаси ва «шаҳарликлар»нинг янги ҳимоячиси ҳақида фикр билдирди.

«Шаҳарликлар» директори футболчининг улкан салоҳиятга эга эканини таъкидлаб, Этиҳадга кўчиб ўтаётганидан хурсанд эканини билдирди.

“Биз уни сафларимизга қўшилганидан жуда мамнунмиз ва унинг жамоага ҳисса қўшишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Ёш бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли футболчи. У кучли, агрессив ва ниҳоятда тезкор.  

Пеп билан ишлаш уни янада кучлироқ қилади. У билан гаплашиб, доимо ўз устида ишлашга қатъий қарор қилганини англадим. Унинг келиши Европадаги энг яхши жамоалардан бири сифатида ўз мавқейимизни мустаҳкамлаш учун ажойиб имкониятдир.

«Манчестер Сити» клубидаги барча Абдуқодирни жамоада қарши олишдан мамнун”, деди Чики Бергистайн.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.