Тошкентда йигит қизга турмуш қуришни таклиф қилди ва BMW совға қилди, аммо рад жавобини олди
Тошкентда романтик фильмга асос бўлиши мумкин бўлган воқеа содир бўлди. Ёш йигит жуда масъулиятли қадам ташлашга қарор қилиб, севгилисига турмуш қуришни таклиф этди.
Бўлажак куёв қизга гулдаста, узук ва ҳашаматли BMW автомобилининг калитларини узатди. Қизиғи шундаки, яқинда ижтимоий тармоқларда ушбу автомобиль маркаси «Marry Ме» тадбирларида BMWни «Be My Wife» (Менга турмушга чиқ) деб талқин қилиш тенденцияси тарқалган эди.
Йиғилган одамлар бу таъсирли лаҳзанинг гувоҳи бўлишди. Бу лаҳза бахтиёр қучоқлашувлар ва қувонч кўз ёшлари билан якунланиши кутиларди. Ҳамма қизнинг «ҳа» дейишини интизорлик билан кутарди.
Бироқ, бунинг ўрнига қиз совуққина «йўқ» деб жавоб берди. Видеода унинг йигитнинг самимий ҳаракатидан ғазабланганини кўриш мумкин.
«Унинг боши жойидами ўзи?» — деди қиз ҳаяжонланиб.
Натижада, йигит янги машинасига ўтириб, шошилинч тарзда воқеа жойини тарк этди. Аввалига қувончдан чинқириб юборган келин дугоналари юз берган воқеадан ҳайратга тушиб, вазиятни таажжуб билан кузатиб қолишди.
Бу воқеа ҳатто энг ҳашаматли совғалар ҳам доим севгида муваффақият келтирмаслигини эслатди, чунки чин севгини ҳеч қандай пулга сотиб олиб бўлмайди. Ҳис-туйғулар ва муносабатлар масалалари баъзан моддий неъматларга қараганда анча мураккаб бўлади.