14.03.2025
Марям Тиллаеванинг очиқ услубдаги кийими танқидларга сабаб бўлди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Блогер Марям Тиллаеванинг оилавий ҳаёти сўнгги вақтларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. У эълон қилган расмли пост ҳам муҳокамадан четда қолмади.
Биринчи президент Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева айни вақтда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида яшаб, блогерлик фаолияти билан шуғулланмоқда.
Ижодкорнинг Instagram`даги саҳифасида 28 февраль куни фотопост эълон қилинди. Унда Тиллаевани XX аср гўзаллик иконаси ҳисобланувчи Мерилин Монро образида бюст қисми ярим очиқ кийимда кўриш мумкин.
Бундай ноодатий услуб мухлислар томонидан турлича қарши олинди. Айримлар блогерга бундай услубдаги кийим ярашганини ёзса, бошқалар миллийликдан ташқарига чиқиш яхши эмаслигини таъкидлаган.
