Тошкентдаги айрим туманларда иситиш таъминоти вақтинча тўхтатилди
Veolia Energy Tashkent авариявий ҳолат юзага келгани боис пойтахтнинг 5 та туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилганини эълон қилди.
Иситиш қувурида авария ҳолати юзага келганлиги сабабли (иссиқ сув таъминотини чекламаган ҳолда) иссиқлик таъминоти қуйидаги манзилларда вақтинчалик тўхтатилди:
Миробод тумани:
- Нукус, Т.Шевченко, Ойбек, Госпиталь, Амир Темур, Шаҳрисабз, Бухоро, С.Азимов, Саид Барака кўчалари.
Мирзо Улуғбек тумани:
- М-1, М-2 массивлари.
Юнусобод тумани:
- Марказ-2 даҳаси ва Й.Ғуломов кўчаси.
Яккасарой тумани:
- Нукус ва Кичик Бешёғоч кўчалари.
Яшнобод тумани:
- С.Азимов, Истиқлол, Истиқбол, Тўйтепа, Махтумқули, Элбек кўчалари.
Қувурдаги муаммони бартараф этиш мақсадида тезкор авариявий-тиклов ишлари олиб борилмоқда.
Veolia Energy Tashkent МЧЖ компанияси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган ва ишларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур чораларни кўришини билдирган.