20.02.2025
Паризода имижини таниб бўлмас даражада ўзгартирди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Раққоса Паризода имижини тубдан ўзгартирди. Мухлислар бу образни илиқ кутиб олди.
Маълум бўлишича, бу услуб Porso брендининг янги коллекцияси тақдимоти учун махсус тайёрланган.
Мухлислар дастлаб раққосани танимаганини ёзишмоқда. Таъкидланишича, унга қора тондаги жиддийлик ҳам ярашган.
Кўпчилик Паризодани таниқли хонанда Нилуфар Усмоновага ўхшаб қолганини ёзди. Айримлар уни Клеопатрага қиёслади.