Машҳур теннисчи Рафаэль Надаль профессионал фаолиятини якунлади
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль ватанидаги Малага шаҳрида бўлиб ўтган Дэвис Кубоги мусобақасида иштирок этиб, профессионал фаолиятини якунлади.
Надал сўнгги баҳсида нидерландиялик теннисчи Ботик ван де Зандшулпга (4:6, 4:6) имкониятни бой берди. Надаль Дэвис Кубогининг яккалик баҳсларида 20 йил ичида биринчи марта мағлуб бўлди, бунгача кетма-кет 29 баҳсда ғалаба қозонган эди.
«Бу менинг охирги ўйиним экани қайсидир маънода яхши бўлди. Мен Дэвис Кубогидаги биринчи ўйинимда мағлуб бўлдим ва охирги ўйинда ҳам мағлуб бўлдим. Шундай қилиб, биз даврани ёпамиз», деди Надал ўйиндан сўнг.
Нидерландия Испанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг Надалнинг фаолияти якунланди.
Малагадаги стадионда Надаль шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди. Жамоатчиликка мурожаати чоғида теннисчи ўз оиласи ва профессионал фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди.
«Ҳақиқат шундаки, сиз ҳеч қачон бу нуқтага боришни хоҳламайсиз. Мен теннис ўйнашдан чарчамадим, лекин танам ўйнашни истамаяпти ва буни қабул қилиш керак», деди Надаль.