наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Қандай қилиб сочларни ўстириш мумкин: Рапунцелники каби соч ўримини хоҳловчилар учун 10 та сир. Яна ипак ёстиқча ва 1000 долларгача соч ўстириш ҳақидаги барча ҳақиқат
24.10.2024

Қандай қилиб сочларни ўстириш мумкин: Рапунцелники каби соч ўримини хоҳловчилар учун 10 та сир. Яна ипак ёстиқча ва 1000 долларгача соч ўстириш ҳақидаги барча ҳақиқат

Қандай қилиб сочларни ўстириш мумкин: Рапунцелники каби соч ўримини хоҳловчилар учун 10 та сир. Яна ипак ёстиқча ва 1000 долларгача соч ўстириш ҳақидаги барча ҳақиқат
Муаллиф

Сочларингизни каре русумида кестириб, афсусландингиз ва сочингиз узунлигини қайтармоқчимисиз? Халқ ниқоблари, витаминлар ва бувижонлар маслаҳатлари ёрдамида ҳам сочингизни ўстира олмаяпсизми? Албатта, сиз айёрлик қилишингиз ва соч ўстиришга боришингиз мумкин, лекин ҳамма нарса “одамлардаги” каби табиий бўлишини хоҳлайсиз-да. Чунки ой тақвими бўйича соч кестириш, ипак ёстиқчада ухлаш ёки шунчаки сочлардан орқада қолиш орқали табиий усулда сочни ўстиришми? Кўриб чиқамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Сочларнинг ўсишига қанча вақт кетади ва уларнинг узунлигига чегара борми?

Ҳаммаси ўзига хос ва наслга боғлиқ. Агар сизнинг авлодингизда ҳеч кимнинг сочи тақимини ўпмаган бўлса, бунинг иложи йўқ. Ҳатто сиз сув париларидан бўлсангиз ҳам, бу жараёнга узоқ вақт кетади. Сочлар ойига ўртача 1 сантиметрдан ўсиб, бу кимдадир тезроқ, кимдадир секин кечади. Сочларнинг ўсишига гормонал муолажа ёрдамида ташқаридан таъсир қилиш мумкин, аммо тиббий кўрсатмаларсиз буни амалга ошириш керак эмас. Сиз ножўя асоратларга дучор бўлишингиз мумкин.

Сочларни қанчалик тез-тез ювиш ва қандай шампунлардан фойдаланиш керак?

Сочларни улар талаб қилганидек тез-тез ювиб туриш керак. Сочлар парвариши бўйича замонавий воситалар таркибида - айниқса, сульфатсиз шампунларда сочларга зарар етказиши ва ёғ безлари ишига таъсир қилиши мумкин бўлган агрессив таркиб мавжуд эмас.

Сульфатсиз шампунларнинг афзалликлари орасида: аллергияга қарши таркиб ва енгил таркиблар (кератин ва бўёқни ювиб юбормайди) бор. Уларни соч парваришида муҳим ҳисобланган тозаловчи воситалар билан алмаштириб туринг, бу соч тўкилишининг олдини олишда муҳимдир.

Қандай қилиб бошни тўғри ювиш мумкин?

  • Сочларингиз бир кун ўтиб сумалакка айланишини истамасангиз, иссиқ сувдан воз кечинг ва совуқ сувдан фойдаланинг.
  • Шампунни икки марта ва фақат илдизларга суртинг. Такрор шампундан кейин ювиб ташлашни унутманг.
  • Соч узунлиги учун илдиздан оқиб тушадиган кўпикли сув етарли бўлади. Агар шампун соч узунлиги бўйлаб суртилса, унинг учлари қуриб қолиши мумкин.
  • Соч учлари ва узунлигига балсам ёки кондиционер суртинг. Аммо яна такрор айтамиз, илдизига емас!
  • Сочларни табиий усулда ёки фен билан (стайлер билан эмас) қуритган маъқул. Уни бошдан 15-20 см масофада ушлаб туринг ва қуритишни совуқ режимда якунланг.

Сочлар тўкилади - нима қилиш керак, буни даволаш йўли борми?

Агар сочларингиз муаммосиз ўсса ва тизимда тўсатдан узилиш юз бериса, ваҳима қилмасдан унинг сабабини изланг. Кимдадир бу касаллик: ЎРВИ, грипп ва коронавирусдан кейин, кимдадир гормонал бузилиш ва ҳатто дори-дармонларни қабул қилиш туфайли содир бўлади.

Сочлар стресс, уйқуга тўймаслик, шунингдек, авитаминоз туфайли ҳам тўкилиши мумкин. Экстремал парҳезларда айниқса эҳтиёт бўлиш керак. Сиз ва сизнинг сочларингиз – бу истеъмол қиладиган таомингиздир! Агар барча танқисликларни ёпиб, тўғри овқатланишни бошласангиз ва тинчлансангиз, сочларингизнинг нормал ўсиши тикланади, тўкилиши эса тўхтайди. Агар бундай бўлмаса, бу трихологга ёзилиш вақти келганини билдирувчи қўнғироқ бўлади.

Сочларнинг ўсишига нима ёрдам беради - қўлланма

Сочларни ниқоблар билан озиқлантиринг ва намланг

Бу сочлар соғлом ва чиройли кўриниши учун керак. Агар дўкон ниқобини қандай танлашни билмасангиз, уни соч тури ва ўз эҳтиёжларингизга қараб танланг. Қуруқ сочлар учун интенсив намловчи, ингичка сочларга - озиқлантирувчи ниқоб мос келади. Уларнинг таркибига эътибор беринг ва агрессив ингредиентлар, сульфатлар ва парабенлардан сақланинг. Агар ниқоб таркибида табиий мойлар (кокос, аргон), витаминлар ва протеин бўлса, уни албатта харид қилинг.

Ўрта сегментдаги сочлар учун L’Oreal, Kerastase, Davines брендлари энг яхши соч ниқоблари ҳисобланади. Шунингдек, сиз сартарошингиз билан ҳам маслаҳатлашишингиз мумкин. У сочингиз ДНКсини билади ва сизга ҳамёнингиз кўтарадиган профессионал парваришни танлашга ёрдам беради.

Агар сиз халқона рецептлар тарафдори бўлсангиз ва қўни-қўшни бувингиз, онангизнинг маслаҳати билан яшасангиз, шунингдек, тежамкор бўлишни истасангиз, унда уйда тайёрланган соч ниқобларини ҳам синаб кўришингиз мумкин. Бунга асал, кокос мойи ва банан, зайтун мойи ва тухум сариғи ёки бошқаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Соч учун мойлардан фойдаланинг

Соч учун мойлар - сочларини мустаҳкамлаш ва тиклашни, бу билан эса уларни ўсишга мажбурловчилар учун топилма. Шунингдек, улар сочларни янада итоаткор қилишга ёрдам беради ва шикастланишдан ҳимоя қилади.

Сочлар парваришида ишлатилиши мумкин бўлган мойларнинг кўплаб турлари мавжуд. Кокос ёғи интенсив равишда намлайди, арган ёғи соч учининг синиб тушишига қарши курашишга ёрдам беради, канакунжут мойи эса соч ўсишини рағбатлантиради.

Ёғни қандай қилиб тўғри суртиш керак? Яхши самара бериши учун мой бироз нам сочларга учларидан бошлаб юқорига қараб суртилади. Соч илдизларига, айниқса сочингиз ёғли бўлса, мой суркаманг. Максимал, “сеҳрли” таъсирга эришиш учун ниқобни тун бўйи ёки ҳеч бўлмаганда бир неча соатга қолдиринг.

Доимий равишда бошни уқалаб туринг

У қон айланишини яхшилайди ва витаминлар ўз мақсадига - фолликулаларга эришиши, сочлар еса ўсишни фаоллаштиришда сигнал олиши учун ҳамма нарсани қилади. Бошни ёғларда уқалаш муолажасини хотиржам ҳолда қўлда ҳам, интенсив равишда гаджетларда  ҳам амалга ошириш мумкин.

Соч активаторларидан эҳтиёт бўлинг

Соч ўсишини фаоллаштирувчи воситалардан фойдаланишдан олдин ушбу маҳсулот сизга мос келишини аниқлашга ёрдам берадиган трихолог билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Шунингдек, активатор таркибини ўрганинг. Фақат диққат билан!

Соч активаторларининг ножўя таъсирлари: айрим воситалар таркибида аллергияни қўзғатувчи, бош терисини яллиғловчи кимёвий компонентлар бўлиши мумкин.

Фен ва стайлерлардан воз кечинг

Фен, дазмол ва плойкадан тез-тез фойдаланиш сочлар ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. Соғлом сочларни ўстириш учун юқори ҳарорат таъсирини камайтириш лозим.

Сочни табиий усулда қуритиш ва турмаклаш мақбул усул ҳисобланади (ҳеч бўлмаганда ҳафтада икки марта), шунда сиз сочларингизга дам берган бўласиз. Бу сочлардаги намликни сақлаб қолишга ёрдам беради ва сизга сочингизнинг яроқсиз ҳолга келган учларини яна кесишингизга ҳожат қолмайди.

Сочингиз учун иссиқлик ҳимоясидан фойдаланинг

Иссиқликдан ҳимоя сочларни шикастланишдан ҳимоя қилишда айниқса, агар сиз узоқ вақтдан бери стайлерлардан фойдаланаётган бўлсангиз, жуда муҳимдир.

Термоҳимоя воситаларини танлашда унинг таркибига эътибор беринг: у спиртдан холи ва намловчи компонентларга эга бўлиши керак. Иссиқлик ҳимоясини ҳимояловчи тўсиқ яратиш иссиқлик таъсирни камайтириш мақсадида ҳатто фенни ишлатишдан олдин ҳам бироз нам сочларга суртинг.

Tresemme Thermal Creations Heat Tamer, Kerastase Ciment Thermique va L'Oreal Paris Heat Protectant Spray ва бошқалар бугунги кунда сочлар учун машҳур иссиқликдан ҳимоя воситалари ҳисобланади.

Сочни сочиқ билан ўрашни тўхтатинг

Кўпчилигимиз сочларимизни ювгач сочиқ билан ўрашга ўрганганмиз, аммо бу сочларингизни нобуд қилиши мумкин.

Ювилган сочларга сочиқ ўрашнинг зарари шундаки, сочиқнинг ишқаланиши, агар сиз дағал материаллардан фойдаланаётган бўлсангиз, сочлар синишига ва шикастланишига олиб келиши мумкин. Бу маълумотлар, биринчи навбатда, ингичка ва заифлашган толали сочлар учун муҳимдир.

Муқобил усул сифатида микрофибрали сочиқ ёки (жуда бўлмаса) эски пахтали сочиқдан фойдаланиш мумкин.

Энди эса диққат қилинг: сочни ишқаламасдан, балки матони секин босиб қуритамиз, кейин эса уларни ўз ҳолига қўямиз. Бу ёғи сизнинг табиатингизга боғлиқ.

Сочингиз ҳўллигича ётманг

Нам сочлар булан ухлашга ётиш, айниқса, сочингизни ўстиришни хоҳлаган бир пайтда ақлли фикр эмас. Нима учун бу зарарли? Ҳўл сочлар нисбатан мўрт ва шикастланишга мойил бўлади. Бундан ташқари, юқори намлик туфайли бош терисининг замбуруғли инфексияларига йўл очилади. Классик услубга кўра, нам сочлар айниқса сиз ҳаяжонлантирувчи ёки қўрқинчли тушлар кўраётганингизда кўпроқ чигаллашиб кетади.

Ёстиқ жилдини алмаштиринг

Материалларнинг сочларга таъсири – гарчи мазкур банд ҳам трендга айланган бўлса-да, бу ҳазил эмас. Ва бу ипак ёстиқ жилдидаги уйқудир. Ундан ҳақиқатан ҳам фойда бор, лекин у қадар кўп емас. Агар бунга қурбингиз етса – сизни қўллаб-қувватлаймиз. Ипак ёстиқ жилди сочни синдирмайди ва шикастламайди. Аммо сиз ипак соч ўсишига қандай таъсир қилишини сўрасангиз, биз ҳеч қандай, деб жавоб берамиз. Юз териси билан эса анча мураккаб: айрим ҳолларда ипак ёстиқ жилди ҳуснбузар ва теридаги бошқа муаммолар учун профилактика бўлиши мумки.

Тўғри ва тўйимли овқатланинг

Бу бандни “сизнинг Кепингиз” деган имзо билан биринчи ўринга олиб чиқиш мумкин эди. Оқсилга асосланган мувозанатли овқатланиш рациони – сочларингизга ёқади. Агар сиз уларни кечадан ўстиришни хоҳлаган бўлсангиз, тезда музлаткични гўшт маҳсулотлари (сосиска билан эмас) билан тўлдиринг, тухум ва фойдали ёғларга зўр беринг. Булар қизил балиқ, авокадо, ёнғоқ ва ўсимлик мойлари бўлиши мумкин. Ва бу ерда сизга нафақат сочингиз, балки бутун танангиз раҳмат дейди.

Соч ўстиришда соч учларини қандай кесиш керак? Умуман олганда бу керакми?

Сочни ўстириш учун сиз мунтазам равишда сартарош ҳузурида бўлишингиз керак, деган афсона мавжуд. Айтишларича сочнинг кесилиши унинг ўсишига ёрдам берар эмиш. Ҳамма гап шундаки, соч кестириш унинг ўсишига асло таъсир қилмайди. Унинг томонида бўлган ягона (ва асосли) далил – тартибли соч турмагидир. Аммо бу ерда ҳам лайфхак бўлиб, агар сиз сочларингиз учини камроқ кестирмоқч бўлсангиз, фен ва стайлерлардан воз кечинг. Шунда исталган соч узунлигига тезроқ еришасиз.

Ой тақвими бўйича соч кестириш - ҳақиқатми ёки афсона?

Бизнинг севимли рукнимиз: астрология оламидан ҳақиқат ва афсоналардир. Катталашаётган ойга қараб соч олдириш уларни соғломроқ, чиройлироқ ва узунроқ қилади (сизни эса бахтлироқ ва бойроқ қилади), деган фикр шунчаки афсона. Лекин унга Тикток ва Инстаграм фойдаланувчилари, шунингдек, қизиқувчан кишилар (Google қидирувига кўра) ҳақиқатан ҳам ишонишади, аммо тажрибали мутахассислар бу ҳақда нима дейишади? Аксарият стилистлар бунинг “аҳмоқона гап” эканлиги хусусидаги фикр билдиришади, кимдир буни иш жараёнидаги воқеа деса, бошқа биров эса кулиб, мижоз хотиржам бўлиши учун бунга кўниб қўя қолади. Ахир мўъжизавий шифо таъсирини ҳеч ким бекор қилмаган-ку!

Сочларни ўстириш - эртагаёқ сочлари узун бўлишини хоҳловчилар учун. Бу мақбул ечимми ёки хатолик?

Узун сочлар доимо урфда ва агар сиз мўъжиза кутиб, чарчаган бўлсангиз (ҳа, ҳафталар етарли емас), унда соч ўстириш бўйича уста ҳузурига боришга тўғри келади. Бу усулга Голливуд юлдузлари, моделлар, блогерлар ва бошқа таблоид “хоними олиялари” мурожаат қилади. Хўш, бизнинг қаеримиз кам?

Соч ўстириш студиясини ақл ва фикр-мулоҳазаларга қараб танланг: у ерда ҳақиқий соч толаларидан фойдаланиш керак, зулфлар еса сизнинг табиий сочларингизга (ранги, тузилиши) мос келиши лозим. Аммо бунда ҳам агар сочлар бутунлай “жонсиз” бўлса, тўкилиб кетиши ва азият чекиши, уларни даволашри келадига тўғри келади. Демак, яна сабр қилишингиз керак бўлади.

Сочни ўстиришнинг салбий томонлари: бу аввало муолажанинг қимматлигидадир. Биз Тошкентдаги соч ўстириш салонларининг нархини ўрганиб, шундай хулосага келдик. Агар сиз Рапунцелнинг сочларига ўхшаш узун сочни хоҳласангиз, у ҳолда бунинг 500 дан 1 000 долларгача (агар олий даражадаги хизматни хоҳласангиз) тўлашингиз зарур бўлади. Соч ўстиргандан кейин ҳам улар ўсиши ва икки ойдан сўнг уларни тузатиш талаб қилинишини ҳам унутманг -у ҳам яна пул туради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.