«Соғлик ва гўзаллик элчиси». Таниқли блогер Шаҳноза Шарипова билан суҳбат
Сўнгги йилларда кундалик луғатимизга тўғри овқатланиш атамаси мустаҳкам ўрнашди. Бунга бир жойдан жилмасдан ишлаш оқибатида пайдо бўладиган касалликлар сабабчи. Айнан шундай ортиқча вазн деб аталмаш касаллик билан курашувчи мутахассис ва блогер Шаҳноза Шарипова билан касбий фаолияти ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
Соғлом овқатланиш бу нима? Парҳез ва тўғри овқатланиш ўртасида фарқ борми? Мутахассис сифатида қайси бирини афзал деб биласиз?
Пархез ва тўғри овқатланиш ўртасида мутлақо фарқликлар бор
Парҳез:
- Маълум бир мақсадга эришиш учун овқатланишни чеклаш ёки ўзгартириш. Масалан, вазн йўқотиш, соғлиқ муаммоларини даволаш (қандли диабет, юрак касалликлари ва ҳ.к.) ёки спорт натижаларини яхшилаш учун махсус режа.
- Оддатда вақтинчалик. Кўп ҳолатларда бир неча ҳафта ёки ойлар учун мўлжалланади.
- Кўпинча муайян овқатларни бутунлай чиқариб ташлайди ёки чеклайди. Масалан, углеводларни ёки ёғларни камайтириш.
Тўғри овқатланиш:
- Бу — ҳаёт тарзи. У доимий ва мувозанатли овқатланишни ўз ичига олиб, танага зарур барча озуқаларни тақдим этишга қаратилган. Унинг мақсади узоқ муддатли соғлиқни сақлаш.
- Умрбод амал қилиш мумкин. Бу барқарор ва узоқ муддатли ёндашув.
- Ҳеч қандай қатъий чеклов йўқ, лекин озуқа моддалари мувозанатига эътибор қаратилади. Ҳар бир гуруҳдан озуқа маҳсулотлари истеъмол қилинади (белгиланган миқдорда).
Соғлом турмуш тарзига ўтиш қанчалик қийин? Унда муваффақиятга эришиш учун қандай стратегияларни тавсия қиласиз?
Соғлом турмуш тарзига секин-асталик билан ўтиш керак. Масалан, биринчи ой ширинликларни камайтириш, шу билан биргаликда, узоқ ҳазм болувчи углеводларни кўпроқ истеъмол қилиш даркор.
Иккинчи ойда эса яна бир одат қўшиш керак. Битта тўғри одатга ўргангандан кейин кейингиларига ўтиш тўғри ҳисобланади. Бу организмни чарчатиб ҳам қўймайди, бездириб ҳам юбормайди.
Блогерлик фаолиятингиз давомида турли брендлар билан ишладингиз. Ҳамкорлар билан ишлашда қандай қийинчиликларга дуч келасиз?
Умуман қийинчиликларга учрамадим. Чунки мен тартибли инсонман, ҳаммасини олдиндан, деталларигача ҳал қилиб ишлашни ёқтираман.
Ва менда жавобгарлик ҳисси кучли бўлгани учун талаб қилинадиган хизматни максимал даражада зўр қилишга ҳаракат қиламан. Шу боис қийинчиликлар бўлмаган.
Блоггинг ва касбий фаолият ўртасида қанчалик уйғунлик бор? Ҳозир қайси йўналишга кўпроқ эътибор қаратяпсиз?
Ҳозир иккала йўналишда ҳам эътибормини қаратаяпман. Тўғрисини айтсам, жуда ҳам кучли жамоа излаяпман.
Фақатгина шунда иккала йўналишда ҳам барча ғояларимни амалга ошира олардим. Бунинг учун ҳали кўп ишлаш кераклигини яхши тушунаман.
Фарзанд тарбиясида нималарга эътибор бериш керак? Шахсий тажриба билан бўлиша оласизми?
Фарзандга тарбия беришни фойдаси йўқ, чунки улар нимани кўришса, шуни қайтаришади. Шунинг учун тарбияни ота-оналар биринчи ўринда ўзига бериши керак.