Муниса Ризаева фарзандли бўлди. Чақалоқнинг жинси маълум қилинди
Таниқли қўшиқчи Муниса Ризаева ваниҳоят она бўлди. У ўғил чақалоқни дунёга келтирди. Болакайга Муҳаммад ёки Даниел исми қўйилади.
38 ёшли хонанда Муниса Ризаева 24 ноябрь куни илк марта она бўлди. У Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида жойлашган клиникалардан бирида ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Хонанданинг синглиси Карима Ризаева «Ура. Аллоҳнинг иродаси билан хола бўлдим» деб ёзиб қолдирди. Мунисанинг ўзи эса «Ҳозир мен Тошкентдан узоқдаман, лекин сиз билан руҳан биргаман» дея таъкидлаган.
Муниса бир неча кун аввал Instagramʼдаги саҳифаси орқали мухлисларининг саволларига жавоб берар экан, фарзандини кесарча кесиш йўли билан дунёга келтиришни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтганди.
Бироз аввал хонанданинг фарзанд дунёга келтиргани ҳақида хабарлар тарқалиб кетганди. Ризаева бунга расмий муносабат билдириб, ҳали она бўлмаганини айтганди. Шунингдек, унинг кийими танқидларга ҳам сабаб бўлганди.