Олимпия чемпиони Диёра Келдиёрова ELLE Oʻzbekiston муқовасида
Спортчи қиз журналнинг янги сонида ўзига нотаниш қиёфада намоён бўлди.
2024 йилги Олимпия ўйинларида олтин медаль соҳибаси, Осиё чемпиони ҳамда жаҳон чемпионатлари совриндори бўлган дзюдочи Диёра Келдиёрова ELLE Oʻzbekiston учун янги фотосессияда иштирок этиб, машҳур журналнинг муқовасини безади.
Glamour Avenue Department Store билан ҳамкорликда амалга оширилган суратга олиш жараёни нафақат Диёранинг спорт ютуқларини, балки унинг услуби ва жозибадорлигини ҳам намоён этди. Тасвирларда у замонавий мода йўналишларини акс эттирувчи нафис либосларда кўзга ташланади.
Диёра Келдиёрова ўзининг қатъияти ва халқаро майдондаги муваффақиятлари билан ёшларни илҳомлантириш йўлида давом этмоқда. ELLE Oʻzbekistonʼга берган интервьюсида у ғалабалари ва спорт унинг ҳаётига қандай таъсир кўрсатгани ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.