РУ
O’Z
UZS
/
/
Муниса Ризаева фарзандининг исмини нима сабабдан яшираётганини маълум қилди
06.01.2025

Муниса Ризаева фарзандининг исмини нима сабабдан яшираётганини маълум қилди

Муниса Ризаева фарзандининг исмини нима сабабдан яшираётганини маълум қилди

Аргентинада кўзи ёриган хонанда Муниса Ризаева YouTubeʼга берган интервьюсида мухлисларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.

— Фарзандли бўлганим учун Аллоҳимга фақат шукр айтаман. Чунки менда фарзанд кўриш билан боғлиқ жуда катта муаммо бўлган. Кичик ёшимдан бошлаб жуда кўп шифокорларга олиб боришган ва кўп марта муолажалар олганман. Лекин ЭКУсиз, кутилмаганда табиий йўл билан ҳомиладор бўлиб қолдим. Бу ҳаётда ҳар нарсанинг ўз вақт-соати бор экан.

Ижтимоий тармоқлар орқали жуда кўп санъат вакиллари, мухлислар табриклашди. Боламнинг исми билан боғлиқ тахминлар ҳам тарқалди. Кимдир Алан, Муҳаммад ёки Марат деётганлар ҳам бор. Аммо мен шу кунгача ҳеч кимга ўғлимнинг асл исмини айтганим йўқ. Бунинг сабаби аҳли илмлар билан маслаҳатлашганимизда, исмини сир тутишимизни ва ёмон кўзлардан асрашимизни тавсия қилишди.

Болам ҳали жуда кичкина, ҳозир юзини кўрсатмаганимда ҳам қорни кўп ўғрийди, инжиқланади. Аслида болам жуда ювош, аммо у билан боғлиқ видеолар қўйсам, ўша куни ўзгариб қолади. Сал катта бўлсин, унинг юзини ҳам, исмини ҳам ошкор этаман. У туғилмасиданоқ машҳур бўлиб кетди.

Хонанда ҳомиладорлиги билан боғлиқ шов-шувлар тарқалгани ва гап-сўзлар уни чарчатгани ҳақида гапирди.

— Ҳомиладорлигимда жойлаган видеоларим учун оила аъзоларим койиб беришди. “Кимгадир исботлашнинг нима кераги бор?” дейишди. Мен шунчаки, ўғлим эртага улғайганда “онанг туғмаган” деган ёлғон маълумотни эшитишини хоҳламайман. Чунки у ҳам бир кун улғаяди, мактаб, коллежда ўқийди. Бу гап инсонга жуда оғир ботади ва руҳиятига ҳам қаттиқ таъсир қилади, деб ўйлайман. Мен тўғри қилдим, одамларга исботлаганимдан кейин гап-сўзлар ҳам тинди.

Баъзи инсонлар душманлик қилгиси келиб ёлғон гап-сўзларни тарқатишган. Мунисани гапиришса, уларнинг Instagram’даги фаоллиги ортади. Аммо бундай гап-сўзлар фақат мен ҳақимда тарқалмаган. Масалан, Райҳон ҳақида ҳам қанча гапиришди. Ҳозирги кунда Ситора Фармонованинг оила қурганини муҳокама қилишяпти. “Нега эрини кўрсатмади, иккинчи хотинмикан? Ёки турмушга чиқмадими?” деган гаплар қулоғингизга чалинган бўлса керак.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.