Муниса Ризаева нима сабабдан фарзандини Аргентинада дунёга келтирмоқчи?
Муниса Ризаева Инстаграмъдаги саҳифаси орқали биринчи фарзандини нима сабабдан айнан Аргентинада дунёга келтиришга қарор қилгани ҳақида сўзлаб берди.Муниса Ризаева Instagramʼдаги саҳифаси орқали биринчи фарзандини нима сабабдан айнан Аргентинада дунёга келтиришга қарор қилгани ҳақида сўзлаб берди.
«Нима сабабдан 7 ойлик қорним билан Аргентинага кетдим? Биринчидан, Аргентинанинг тиббиёт даражаси дунё бўйича 33-ўринда туради. Иккинчидан, Аргентинанинг катталиги сабаб бу ерда ҳар хил маданиятлар ва ҳар хил об-ҳавони кўриш мумкин.
Учинчидан эса, ҳамма билган Месси, Марадона, стейк, фольклор мусиқа, Буэнос Айреснинг ғайритабиий кўча санъати ҳақида билиш менга ҳам қизиқ бўлди. Тўртинчи ва асосий сабаб бу турмуш ўртоғимнинг хоҳиши бўлди», — дейди Муниса Ризаева.
Хонанда Аргентинага парвоз жараёни ҳам осон кечмагани ҳақида тўхталиб ўтди.
«Энди эса парвоз ҳақида икки оғиз: умумий ҳисобда Буэнос Айресга салкам бир сутка парвоз қилдик. Тасаввур қиляпсизми? Катта қорин, битта ўриндиқ ва 22 соат! Айни дамда ҳаммаси яхши. Ростини айтаман: осон бўлмади, лекин биз буни уддаладик», — дейди Муниса.
Муниса Ризаева фарзандини ноябрь ойининг охирида дунёга келтиришини ҳам айтиб ўтган.