наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди
23.10.2024

Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди

Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил бўлди

Пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида 22 октябрь куни бўлиб ўтган тадбирда пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакили сифатида таништирилди. Бу ҳақда агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Instagram`даги саҳифасида хабар берди.

«Агентлигимиз оиласига яна бир паралимпия чемпиони қизимиз келиб қўшилди. Биз Асила билан Парижда бирга ишлашни ният қилган эдик. Бугун шу ниятимиз амалга ошди: Асила Мирзаёрова агентлик махсус вакили бўлди. Агентлик оиласига хуш келибсиз, Асила!» — дея таъкидлади у.

«Асила Ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Энди бизнинг жамоамизда Диёра ва Асила каби чемпион қизларимиз бор. Мен ишонаман: биз янада кучли бўлдик ва янги юксак марраларни биргаликда забт этамиз!» — деди Шаҳноза Мирзиёева.

Тадбирда сўзга чиққан паралимпияда чемпиони билдирилаётган юксак ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдириб, агентлик махсус вакили бўлишга рози бўлганининг сабабини изоҳлади.

«Мен учун ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлаш катта шараф ва масъулият. Бу вазифа менга ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тенг имкониятлар яратишга ўз ҳиссамни қўшиш имкониятини беради. Паралимпия спортчиси сифатида мен жисмоний ва ижтимоий тўсиқларни қандай енгишни биламан ва ҳар бир инсон жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиши керак, деб ишонаман», — дейди Мирзаёрова.

Таъкидланишича, спортчи махсус вакил сифатидаги янги вазифасида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, инклюзив муҳит яратишда ўз ҳиссасини қўшишидан мамнунлигини алоҳида қайд этган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.