Ҳомиладорлик пайтидаги ЎРВИ: қандай даволаш керак?
Ҳомиладорликнинг дастлабки даврида оддий шамоллаш ҳам хавфли бўлиши мумкин. Ҳомиладор аёлда юқиш хавфи бошқаларга қараганда анча юқори [1].
Бўлажак оналар COVID-19 дан ҳимояланганидек, ҳар қандай нафас йўллари инфекцияларидан шундай синчковлик билан ҳимояланишлари керак [2]:
алоқалар сонини камайтириш;
жамоат жойларида ниқоб тақиш;
ҳар сафар кўчадан қайтгандан сўнг қўлларни яхшилаб ювиш.
Ҳаммаси шу қадар жиддийми? Ахир бу оддий шамоллаш-ку.
Ҳомиладор аёлларга шамоллаш касаллигини енгиллаштирадиган дориларнинг кўпчилиги тавсия этилмайди.
Хўш, тумовга томчи томизса бўладими?
Эҳтимол, тумовингиз шамоллаш билан боғлиқ эмасдир. Ҳомиладорликнинг учинчи ойида тахминан 30% аёлларда гормонал ринит ёки ҳомиладор аёллар ринити деб аталадиган ҳолат бошланади.
Пролактин, йўлдошнинг ўсиш гормони, прогестерон ва эстроген бурун капиллярларига таъсир қилиб, шиллиқ безлар фаоллигини оширади. Натижада, бурун доимий равишда битиб, оқади [3]. Буни ҳеч нарса қилиб бўлмайди - туғруқдан кейин бир-икки ҳафта ўтгач ўзи ўтиб кетади. Ҳар қандай томир торайтирувчи томчилар бола учун хавфли. Сизнинг вазифангиз - гормонал тумовни юқумли тумов билан адаштириб қўймаслик. Бу жуда осон: гормонал тумовда, одатда, аксирмайди.
Борди-ю, бу одатдаги тумов бўлса-чи?
Агар бу вирусли ринит бўлса (бурун ажралмалари суюқ ва тиниқ бўлиб, сиз тез-тез аксирасан), унда энг яхшиси эски мақолга амал қилиш керак: "Даволасанг, етти кунда ўтади, даволамасанг - бир ҳафтада". Биринчи триместрда тумовни даволаш учун ҳеч нарса йўқ. Иккинчи ва учинчи триместрда, агар жуда чидаб бўлмас бўлса, томир торайтирувчилардан бир-икки марта фойдаланиш мумкин. Ўртача ҳисобда, организм 4-10 кун ичида ўзи курашади [3].
Агар икки ҳафта ичида тумов ўтмаса, бурундан ажралмалар йирингли бўлса ёки бош оғриғи пайдо бўлса, антибиотикларни танлашга тўғри келиши мумкин [3].
Онам болалигимда шамоллашни асал ва малина билан даволарди - улар ёрдам берадими?
Ҳеч бўлмаганда зарар қилмайди. Европа мамлакатлари ва Россияда умумий дармонсизлик (оғриқ, титроқ, бурун қичиши, томоқ оғриғи) кўп суюқлик ичиш, асал, малина ва цитрус мевалар (апельсин ва лимон) билан бартараф этилади [4]. Бу воситаларнинг барчаси, албатта, вирусга қарши таъсирга эга эмас. Шунчаки кўп ичиш интоксикация белгиларини камайтиришга ва юқори ҳароратда сувсизланишнинг олдини олишга ёрдам беради. Ширин чой ёки апельсин шарбатини ичиш эса оддий сувдан кўра мазалироқ.
Иситмам кўтарилса нима қилишим керак?
Ҳарорат кўтарилганда эса, яхшиси, дарҳол шифокор чақириш ва агар таклиф қилишса, касалхонага ётишга розилик бериш керак. Гап шундаки, биринчи триместрда 37,7 дан юқори ҳарорат ҳомила тушиш хавфини туғдиради. Аммо иситма туширувчи дорилар ҳам ҳомила йўқотилишига олиб келиши мумкин [5]. Одатда, болага сезиларли зарар етказмасдан онага фойда келтирадиган дори ва дозани танлаш учун камида учта шифокор (гинеколог, терапевт ва инфекционист) [6] маслаҳати талаб қилинади.
1. Профилактика гриппа и острых вирусных инфекций у беременных и новорожденных. И. А. Панова, А. И. Малышкина и др. Инфекционные болезни: новости, мнения, обучение, 2017, № 1. https://cyberleninka.ru/article/n/profilaktika-grippa-i-ostryh-virusnyh-infektsiy-u-beremennyh-i-novorozhdennyh/viewer
2. COVID-19 Severity in Pregnancy Appears Lower Than H1N1. Heather Boerner. Conference news, ACOG, May 2020. https:// .medscape.com/viewarticle/930728#vp_1
3. Rhinitis and Sinusitis. Michael P. Carroll, et al. Asthma, Allergic and Immunologic Diseases During Pregnancy: A Guide to Management, Dec. 2018. https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC7123453/
4. Self-Care for Common Colds by Primary Care Patients: A European Multicenter Survey on the Prevalence and Patterns of Practices — The COCO Study. Anika Thielmann, et al. Evidence-based complementary and alternative medicine: eCAM. Vol. 2016, 2016. https://www.ncbi.nlm.nih.gov/pmc/articles/PMC5050368/
5. Выкидыш в ранние сроки беременности: диагностика и тактика ведения. Клинические рекомендации. Российское общество акушеров-гинекологов (РОАГ). Москва, 2016. С. 8.
6. Методические рекомендации по диагностике, лечению и профилактике гриппа у беременных. Под редакцией академика РАН, профессора О. И. Киселева. СПб.: Издательско-полиграфический комплекс «НП-Принт», 2014. С. 31.