/
/
Париж-2024: Олимпиада ғолиб ва совриндорлари кутиб олинди
19.09.2024

Париж-2024: Олимпиада ғолиб ва совриндорлари кутиб олинди

13-августга ўтар кечаси Тошкент халқаро аеропортида 2024-йилги Олимпиада ўйинларида иштирок етиб, ғолибликни қўлга киритган бир гуруҳ спортчилар кутиб олинди. Уларга пул мукофоти, автомобиль ва уй совға қилинган.

Муаллиф
Париж-2024: Олимпиада ғолиб ва совриндорлари кутиб олинди

Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортга Олимпиада ўйинларида иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар етиб келди. Уларни бош вазир Абдулла Арипов ва Сенат раиси Танзила Норбоева кутиб олган.

Чемпионлар кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракат қилди. Ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очган делегация Миллий Олимпия қўмитасига борди. Шундан сўнг Париж-2024 қаҳрамонлари президент совғаларини қабул қилиб олди.

Миллий Олимпия Қўмитаси биносида Олимпиадада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун 8 та Tahoe (чемпионларга) ҳамда 5 та BYD Song Plus Champion (кумуш ва бронза медали соҳибларига) автомобиллари совға қилинди.

Шунингдек, чемпионларга президент совғаси сифатида уй ҳам берилди.

Олтин медал соҳибларига:

  • 200 минг АҚШ доллари;
  • Tahoe автомобили;
  • 2 қаватли коттеж.

Кумуш медал соҳибларига:

  • 100 минг АҚШ доллари;
  • BYD Song Plus EV Champion автомобили;
  • Уй.

Бронза медали соҳибларига:

  • 50 минг АҚШ доллари;
  • BYD Song Plus DMи Champion автомобили;
  • Уй.

Кутиб олиш маросимида Спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ мутасаддилари, Ўзбекистон бокс федерацияси расмийлари, мухслислар, спортчиларнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари ҳам иштирок этган.

Бошқа бўлимлардан материаллар