Об-ҳаво маълумоти: 28 январь куни +12 даража илиқ бўлади
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томом бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Смарқанд вилоятида кечга томон бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.