Футбол тарихидаги энг яхши сейв соҳиби аниқланди. Буффон 6-ўринда. Етакчи ким?


Британиянинг нуфузли GiveMeSport портали футбол тарихидаги энг яхши сейвлар рейтингини янгилади.
Рейтингнинг биринчи ўрнини 1970 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Англия терма жамоаси дарвозабони Гордон Бэнкснинг сейви эгаллади. Бэнкс афсонавий Пеленинг бош зарбасини қайтарди ва бу сейвни кўплаб нашрлар «аср қутқаруви» деб аташди.
Рейтингнинг иккинчи поғонасини аргентиналик дарвозабон Эмилиано Мартинез эгаллади. У 2022 йилги Жаҳон чемпионати финалининг сўнгги сонияларида Рандал Коло Муанининг зарбасини қайтариб, Аргентина терма жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.
Рейтингнинг учинчи ўрни 1973 йилги Англия кубоги финалида «Лидс»га қарши ўйинда Джим Монтгомери ва унинг сейвига насиб этди.
Рейтингнинг ўнталигига афсонавий дарвозабонлар Джанлуиджи Буффон ва Икер Касильяснинг сейвлари ҳам кирди.
Бундан олдин, тарихдаги энг кўп унвонларга эга бўлган футболчилар рейтинги эълон қилинган эди.
GiveMeSport томонидан тузилган футбол тарихидаги энг яхши сейвлар рейтинги
