наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Паркинсон касаллигига чалинган хонанда Жасур Жабборов тузалди
25.09.2024

Паркинсон касаллигига чалинган хонанда Жасур Жабборов тузалди

Паркинсон касаллигига чалинган хонанда Жасур Жабборов тузалди
Муаллиф

Бир муддат аввал Паркинсон касаллигига чалингани айтилган хонанда Жасур Жабборов, Ҳиндистонда даволаниб қайтди. “Ҳавас” гуруҳи хонандаси Шаҳноза саҳифасига жойлаган видеода Жасур Жабборовнинг анча соғайиб қолганини кўриш мумкин.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Таниқли хонанда Жасур Жабборов Паркинсон касаллиига чалингани ҳақида хабар берилганди. Шоу-бизнес вакиллари ва қўшиқчининг мухлислари унинг даволаниши учун хайрия маблағлари йиғган.

Шундан сўнг хонанда Ҳиндистонда даволаниш муолажаларини олган. Ҳозирда унинг соғлиғи деярли тўлиқ тикланганини кўриш мумкин. Санъаткор энди мухлислари билан фақат яхши кунларда, тўй ва концертларда кўришишга умид қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Паркинсон касаллиги марказий нерв системасининг сурункали бетоблиги ҳисобланади. Бундай беморларда мускуллар таранглашади, юз ҳаракатсиз бўлиб, қотиб қолади, майда қадам ташлаб юради, ҳаракатлари чекланади, ҳатто кийиниш, тугмаларни қадашда қийналади.

2023-йил 26-декабрь куни Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Нейрохирургия ва нейрореабилитация марказида Ўзбекистонда илк бор паркинсон касаллигини жарроҳлик йўли билан даволаш бўйича комплекс технологик операция ўтказилган. Операцияда 63 ёшли беморнинг бош қисмига чип ўрнатилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.