14.03.2025
Озода Нурсаидова ва Муниса Ризаева кутилмаган янгиликни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонандалар Озода Нурсаидова ва Муниса Ризаева клип суратга олиш жараёнида аварияга учраб, ногиронлик орттирган модель қизга ёрдам беради.
Воқеа 2024 йил ноябрь ойида Нурсаидованинг «Дилбарим» қўшиғи учун клип суратга олиш жараёнида содир бўлган.
Модель Сабрина Жабборовани бошқа актриса томонидан бошқарилган машина босиб кетган. У кўп қон йўқотган ва тос суяги синган.
Орадан 4 ой ўтгач, модель мурожаат билан чиқиб, одамлардан ёрдам сўради. Шундан сўнг Нурсаидова ва Ризаева унга ёрдам қўлини чўзди.
