Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди


Гвардиола жамоа учун қишки трансфер ойнасида янги футболчилар, жумладан ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома имзолаш жуда муҳим бўлганини таъкидлаган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоячи Натан Аке Англия Кубоги 1/8 финал босқичида «Плимут»га қарши ўйинда (3:1) жиддий жароҳат олгани ва узоқ муддатга сафдан чиққанини маълум қилди.
«Энди биз яна узоқ вақт марказий ҳимоячисиз қоламиз. Натан бизга жуда етишмайди», — деган Гвардиола.
У шунингдек, жамоа учун қишки трансфер ойнасида янги футболчилар, жумладан ўзбек ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома имзолаш жуда муҳим бўлганини таъкидлаган.
«Мен клубга Ҳусанов ва Витор [Рейс]ни сотиб олгани учун жуда миннатдорман, акс ҳолда бизда келаси мавсум Чемпионлар лигасига чиқиш ва Англия Кубогида курашиш имконияти бўлмасди. Бу мутлақо имконсиз бўлар эди! Бизда фақат Дияш қолган бўларди», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда Manchester Evening News.
Бунгача «Манчестер Сити» сафида Жон Стоунс ва Мануел Аканжи ҳам жароҳат олгани сабабли майдонга туша олмаслиги хабар қилинганди.