Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
12 дақиқада Ўзбекистон бўйлаб VR-саёҳат қиламиз
28.10.2024

12 дақиқада Ўзбекистон бўйлаб VR-саёҳат қиламиз

12 дақиқада Ўзбекистон бўйлаб VR-саёҳат қиламиз

Tashkent City боғидаги «Парвозли театр» ноодатий саёҳат таклиф қилади: қуш парвози баландлигида Ўзбекистон бўйлаб 12 дақиқали виртуал сайр. Ушбу интерактив театр боғнинг кириш дарвозаси қаршисидаги «Юлдузлар музейи» биносида жойлашган.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Бунинг барчаси 7D ўлчамли экран ва махсус курсиларда амалга оширилади, бунда томошабин одатий театрлардек ўтирмайди, курси ҳам ҳавода бўлиб, у турли ҳаракатлар билан қўшимча реаллик эффектини бериб туради.

Бу Ўзбекистондаги илк мана шу турдаги театр бўлиб, бундайлардан бутун дунё бўйлаб атиги 22 та бор. Ушбу театрда иккита «спектакль» бор: бири Тошкент, иккинчиси бутун Ўзбекистон бўйлаб. Сеанслар 12−15 дақиқа давом этади.

Энди асосий маълумотларга келадиган бўлсак: «Парвозли театр»га кириш нархи 120 000 сўм.

Шунингдек, мажмуада акция амал қилади: музей (50 000 сўм) ва планетарийга (80 000 сўм) чипта сотиб олсангиз, 130 000 эмас, 110 000 сўм бўлади.

Музей (50 000 сўм) ва театрга (120 000 сўм) олсангиз, иккита чипта сизга 150 000 сўмга тушади.

Бирданига уччаласига ҳам чипта сотиб олсангиз, акция доирасида бу 200 000 сўм бўлади (акциясиз 250 000 сўм).

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.